Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Ядровий материалларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят


Download 231.81 Kb.
bet48/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ядровий материалларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят 1980 йил 3 мартда қабул қилинган Ядровий материални ҳимоя қилиш ҳақидаги Конвенцияга биноан халқаро жиноят ҳисобланади. Унда таъкидланишича, ядро техникаси ва ядровий материаллар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши оқибатида уни давлатлар, халклар ва атроф-муҳитга зиён келтириш мақсадида ўғирлаш, ноқону-ний йўл билан қўлга киритиш имконияти пайдо бўлди.
Конвенцияда бундай жиноят объектлари, таркибий қисмла-ри, уларни содир этувчиларини жавобгарликка тортйш тартиб-лари белгиланган. Давлатлар:

  • ҳар қандай шахснинг ўлими ёки соғлиғига, шахсий мулкига жиддий зарар етишига олиб келиш мумкин бўлган ядровий мате-риални ишлаб чиқариш, эгалик қилиш, фойдаланиш, бировга бериш, кўринишини ўзгартириш, йўқ қилиш ёки парчалаш;

  • ядровий материални ўғирлаш ёки босқинчилик йўли билан қўлга киритиш;

  • ядровий материални алдов йўли билан қўлга киритиш ёки ўзлаштириш, қўрқитиш ёки бошқа шаклдаги тахдид орқали уни беришга мажбур қилиш;

— ядровий материалларни юқорида қайд этилган мақсадда ишлатиш билан тахдид солиш, давлат, унинг юридик ёки жис-моний шахсларини қўрқитиш орқали ўғирлаш каби қонунбузар-ликларни рухсатсиз, қасддан содир этилган ва жавобгарликка тортилувчи ҳаракатлар деб эълон қилдилар.
Юқоридаги мақсадларда амалга оширилган ҳаракатлар ва уларда иштирок этиш жиноят ҳисобланади. Бундай ҳоллар юз берганда ҳар қайси давлат содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилиги ва у келтириб чиқарган оқибатларнинг даражасига қараб жазо белгилайди.
Ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган ядровий материаллар жуда қаттиққўрикланишини ҳисобга олиб, Конвенция қоидалари фақат тинч мақсадларда фойдаланиладиган ядровий материалларга та-аллуклидир. Конвенциянинг 1-моддасида, цезий, плутоний, уран изотопларининг айрим концентрациялари каби ядровий матери-алларнинг асосий турлари санаб ўтилган. Конвенция ядровий ма-териалларни сакдаш ва ташиш стандартларини белгилаган ҳолда унинг юқори даражадаги ҳимоясини таъминлайди. Шунга қара-масдан, ядровий материалларни ўғирлаш ҳоллари мавжуд. Маса-лан, 1992 йил августда йирик жаҳон ахборот агентликлари Мос-квада бир гуруҳ фуқароларнинг қўлга олингани ҳақида хабар бердилар. Улар 3 кг ҳаёт учун ўта хавфли бўлган цезий - 137 изотопини 1,5 миллион долларга сотишга уринганлар. Атом энер-гияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) эса 1993 йилда 600 дан ортиқядровий материаллар олди-соттиси амалга оширилга-нини қайд қилган.
Қайд этилган мисоллар ҳам бундай ҳаракатларнинг нақадар
хатарли эканини кўрсатади. ^,
Ядровий материал ўғирланган, босқинчилик ёки бошқа кўри-нишдаги ноқонуний ҳаракатлар натижасида қўлга киритилганда ёки шундай ҳаракатнингреал хавфи бўлганда Конвенция ишти-рокчиси бўлган давлатлар ўз миллий қонунчилигидан келиб чи-қиб ҳамкорлик қиладилар ва ёрдам сўраб мурожаат қилган дав-латга бундай материални қайтариш ва ҳимоя қилишга кўмаклашадилар. Бундай жиноят экстрадицион жиноят ҳисобла-нади ва давлатлар ядровий материалларни ҳимоя қилиш тўғриси-даги Конвенцияни жиноятчиларни бериш учун ҳуқуқий асос си-фатида қарашлари мумкин.
Жиноят давлатда ёки унинг ҳудудида қайд (регистрация) Қилинган кема ёки самолётда содир этилганда ёки гумон қили-наётган жиноятчи унинг фуқароси экани аниқланганда ҳам дав-лат юрисдикцияси қўлланилади. Бошқа конвенцияларда бўлгани каби бу ерда ҳам гумон қилинаётган жиноятчи қайси давлат ҳуду-Дида бўлса, шу давлатнинг юрисдикцияси амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 254-моддаси-Да радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойда-ланганликучунжиноий жавобгарлик белгиланган. .г.: гч!,
132

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling