Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


-мавзу. Диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашда дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсатнинг ўрни


Download 231.81 Kb.
bet56/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
maruza-matni

15-мавзу. Диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашда дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсатнинг ўрни


Режа:
1. Дин соҳасидаги илмий асослангшан сиёсат.
2. Дин соҳасида Ўзбекистоннинг сиёсати.


Дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсат. Бугунги кунда экст-ремизмнинг энг кенг тарқалган шакли бу диний экстремизмдир. Диний тафаккурнинг сиёсийлашув жараёни глобал миқёсда, шу жумладан, Марказий Осиё минтақасида хам долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикасида дин соҳ^сидаги сиёсат қонуний-лик, демократия, дунёвийлик ва инсон ҳуқукларини таъминлаш тамойиллари асосида олиб борилмоқца. Конституция ҳамда «Виж-дон эркинлиги вадиний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда дин-нинг давлатдан ажратилгани, виждон ва эътиқод эркинлиги ка-фолатлангани ҳамда диний экстремизмга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ифодаланган.
Конфессиялараро муносабатларда инсон эркинлигини таъмин-лаш учун виждон эркинлиги ва толерантликтамойили ҳал қилув-чи аҳамиятга эга. Фуқаролик жамиятида ҳар бир инсон истаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслиги мумкин. Бу инсон руҳий эркинлигининг ҳал қилувчи тамойили ва ажралмас хусусиятидир. Шу сабабли фуқаролик жамиятини Қурувчи барча давлатларда виждон эркинлиги тамойили Консти-туция даражасида кафолатланган. Ўзбекистон Конституциясида Ҳам бундай кафолатларнинг таъминлангани мустақил мамлака-тимизда фуқаролик жамиятини қуриш учун мустаҳкам хуқуқий замин яратади.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ўз диний ҳуқукларини амалга °ширишлари учун яратилган шароитларни диний ташкилотлар
мисолидаҳам кўриш мумкин. Ҳозирда республикамизда 2186 та диний ташкилот фаолият юритмокда. Мустақиллик шарофати туфайли уларнинг фаолияти том маънода тикланди ва ривож топмокда. Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган, диний ва дунёвий фанлар бўйича билим бериладиган Тошкент ислом университетининг фаолият кўрсата бошлаши эса бу йўна-лишдаги муҳим қадамлардан бўлди.
Бундан ташқари фуқароларга ислом динининг эзгу моҳиятини тушунтириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ойлик журнали ва «Ислом нури» газеталари мунтазам чоп этилмокда. Республикателевидениеси орқали «Зиё» студияси ва «Ҳидоят сари» кўрсатувлари мунтазам бериб борилмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кўплаб қадимги ди-ний-маданий обидалар тикланди, таъмирланди, қайта қурилди, янги ёдгорлик мажмуалари яратилди. Буюк мутафаккирларимиз-нинг юбилейлари мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида кенг ни-шонланди. Рўза ва Қурбон ҳайитлари байрам кунлари деб эълон қилинди. Давлат томонидан ҳаж сафарига бориш учун кенг им-кониятлар ва қулайликлар яратилди.
Ислом дини миллионлаб кишиларнинг дунёқараши мазмуни-ни ташкил этган ҳолда маънавий қадриятларни сақлаб қолиш хамда авлоддан-авлодга етказишда беқиёс аҳамиятга эгадир. Ди-ний экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирига берилган ким-салар ҳар қанча уринмасинлар муборак ислом дини, халқимиз-нинг келажакка бўлган ишончи, эътиқодини, тинчлигимизни оёқости қилолмайдилар ҳамда ўзбек халқини ўзи танлаб олган демократиктараққиёт йўлидан қайтара олмайдилар. Зеро, халқи-миз ислом динидан ўзларининг қабиҳсиёсий мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган бузғунчи кучларнинг асл мақсадини анг-лаб етди ва мамлакатимизда олиб борилаётган виждон эркинли-ги, диний бағрикенглик ва демократияга асосланган дунёвий дав-лат қуриш сиёсатини тўла қўллаб-қувватламокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling