Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Дин эътиқоднинг ўзига хос кўриниши сифатида


Download 231.81 Kb.
bet2/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Дин эътиқоднинг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳар қандай эътиқод диний бўлавермайди. Аммо дин ҳам эътиқоднинг ўзига хос кўриниши сифатида жипслаштирувчи хусусиятга эга. Диний эътиқод бу — инсон иродасидан юқори турган зотга имон келтириш, ундан мадад олиш, асотирий воқеа-ҳодисаларнинг такрор содир бўлиши ва унга дахлдорлик ҳамда муайян тасаввур, ақида, муқаддас китоб, пайғамбар, авлиё ва ҳоказоларга ишонч демакдир.
Диний эътиқодда муайян тимсоллар (буюм, ҳаракат, сўз,' матнлар) диний маъно ва мазмун касб этади. Уларнинг мажмуи диний йўналишнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ҳар бир дин ёки диний конфессия (йўналиш)нинг собит ақидалари мавжуд.
Ислом динида имони муфассал қуйидаги ақидани - Аллоҳ,' Унинг фаришталари, муқаддас китоблари, пайғамбарлари, охират куни, такдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади.
Диннинг бағрикенглик моҳияти. Инсоннинг ақлий ва ҳисси қобилиятларидан ташқари барча динларнинг замирида учинчи -чексизликни идрок қилиш қобилияти ҳам бор. Инсоният динга эътиқодга муҳтож. Зеро, ҳаммага идеал керак. Динларнинг келиб чиқиши бир, аммо башарият турли динларга эътиқод қилади, ҳатто бир халқ, миллат ҳам турли диний таълимотларга эргашадиган ҳоллар мавжуд. Барча динларда эзгулик ғоялари устувор, «яхшилик қил, ёмонлик қилма» демаган бирорта диний таълимот йўқ. Барча динларни, ҳатто энг қадимгиларини ҳам бағрикенглик руҳида ўрганмоқ зарур.
Диний мавзуни ёритишда бағрикенглик (толерантлик), сабр-тоқатлилик, инсон, жамият, дунё ҳақидаги қарашларнинг ўзаро мубоҳасаси усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Диний ва нодиний дунёқараш шаклларининг ўзаро ўхшаш томонларига урғу бериш даркор.
Бугун Узбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна бўлмоқда. Бу ҳакда Москва ва Бутунрус патриархи Алексий II, Хиллари Клинтон ва Мадлен Олбрайт, Иордания шаҳзодаси Ҳасан бин Таллол каби дунё миқёсида катта обрў ва нуфузга эга инсонлар
юртимизга зиёратлари вақтида таъкидлаб ўтдилар. Албатта, халқимизга хос бу хислат бир зумда пайдо бўлган эмас, балки узоқ тарихий асосларига эга.
IX асрдан бошлаб ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ислом дини суннат йўналишининг ҳанафий (Имом Аъзам) мазҳаби қарор топди. Ҳанафийлик ўзга динлар ва мақаллий урф-одатларга нисбатан эркинлик бериш билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Бу таълимотни такомилга етказган ватандошларимиз — Абу Мансур Мотуридий, Абулмуъин Насафий ва Бурҳониддин Марғиноний каби алломалар мусулмонлар орасидаги ғоявий тарафкашликка барҳам бериш, ислом динининг «аҳли сунна вал жамоа» йўли барқарор бўлиб қолишига катта ҳисса қўшдилар. Буюк ислом уламолари билан бир қаторда Марказий Осиё ҳукмдорлари ҳам бу йўлда курашдилар. X аср ўрталарида ислом дунёсида шиа йўналиши (Шимолий Африка, Миср, Сурия, Ҳижозда — фотимийлар, Яманда — зайдийлар ва ҳатто аббосийлар пойтахти Бағдодда — бувайҳийлар) устунликка эришган бир пайтда Марказий Осиёда тоҳирий, сомоний, ғазнавий ва қорахоний ҳокимлари «аҳли сунна вал-жамоа» ақидасини қатъият билан ҳимоя қилдилар.
Хусусан, ўз даврининг рамзи бўлган Амир Темур эътиқод ва маънавиятнинг катта аҳамиятини тўғри идрок этган. Шарафиддин Али Яздий Соҳибқиронни ҳақли равишда эътиқоди комил инсон сифатида таърифлайди. Энг муҳими, Амир Темур «ахли сунна вал-жамоа» эътиқодига содиқ, диний ақидапарастликка қарши қатъий бўлган, ислом динини мутаассибликдан холи, эркин тушунган. Унинг комил эътиқоди бошқа динларни рад этиш ҳисобига бўлмаган ва шу жиҳатдан ҳам, у нафақат ўз асри, балки ҳозирги замон кишиси учун ҳам намунадир.
Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган ҳозирги пайтда умуман динга ва айниқса, ота-боболаримиз дини бўлиб келган исломга муносабат тубдан ўзгарди. Бу соҳадаги ютукларни санаб ўтиришга хожат йўқ. Уларни кўрмаслик мумкин эмас, кўролмаслик мумкиндир, балки. Аммо масаланинг бошқа томонига эътиборни жалб қилиш муҳим. Сиёсий мустақилликка эришган барча ёш давлатларда юз бергани каби бизнинг мамлакатда ҳам таълим йўналиши мазмун-моҳиятининг ўзгариши, давлат тили, анъаналар, миллий маданиятга эътиборнинг ортиши, буларнинг ҳаммаси, диний омил ахамиятига давлатнинг муносабатини кўрсатади.
Мустақиллик йилларида кутилмаган воқеаларга ҳам дуч келинди. Халқаро терроризм билан уюшиб кетган диний экстремизм эндиликда умумбашарий муаммога айланди. Унинг ечими
бир мамлакатнинг қўлида эмас, балки халқаро миқёсдаги саъй ҳаракатларни талаб қилади.
Ана шундай мураккаб вазиятда ҳам, Ўзбекистон ҳукумати диний бағрикенглик сиёсатини олиб бормоқда. Республикада ислом билан бир қаторда бошқа ноисломий конфессиялар ҳам эмин-эркин фаолият кўрсатмокда. Фуқароларга миллати, ирқи динидан қатъи назар, тенг ҳуқукдар қонун орқали кафолатланган. Буни диёримизга очиқ қалб билан келаётган хар бир меҳмон ўз кўзи билан кўрмокда ва эътироф этмокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling