Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний қадриятлар ва жамият маънавий ҳаёти


Download 231.81 Kb.
bet6/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний қадриятлар ва жамият маънавий ҳаёти. Узоқ вақт давом этган мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб келган тарихий қадриятлари ва ўзига хос анъаналарини саклаб қолишга муваффақ бўлди. Буюк истиқлол эса уларнинг ҳар томонлама ривожи учун кенг имкониятлар очиб берди.
Энг аввало, асрлар давомида умуммиллий қадрият даражаси-га кўтарилган диний байрамлар Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари (№ 193,11.04.1991 й.; № 221, 20.06.1991 й.) билан дам олиш куни дебэълон қилингани ва улар оммавий равишда, эмин-эркин ни-шонлана бошланганини таъкидлаш зарур. >
Дин соҳасида оламшумул аҳамият касб этган уламоларнинг меросини ўрганиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобай-нида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди13.
Ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнида маъ-навий қадриятларнинг қудратли қатламлари ҳам очилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қатор Фар-мон ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишлари қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.
Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғино-ний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳрор Валий каби мута-Факкирларимизнинг юбилейлари ўтказилди. Улкан ва бой мада-нияти.мизнинг узвий қисми бўлмиш ислом назарияси, тарихи, Фзлсафаси, ҳуқуқшунослиги, маданияти ва ахлоқи масалалари-
Каримов И.А. Ўзбекишон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқа-Рлик шартлари ва тараққиёт кафолапиари. - Т.: Ўзбекистон, 1997. - Б. 137.
ни чуқур ўрганиш илмий тадқиқотларда марказий ўрин эгаллай бошлади.
Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири, Имом Бухорийнинг ҳадислар тўплами 4-жилдда, Бурҳониддин Марғинонийнинг «ал-Ҳидоя», Имом Термизийнинг «Сунан ат-Термизий», Абу Лайс Самарқандийнинг «Танбеҳул-ғофилин» асарлари, Библия (Янги ахд), шунингдек, Қадимий ахднингбаъзи қисмла-ри (Сулаймон ҳикматлари, Рут, Эстер ва Юнус пайғамбарлар та-рихи) илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилгани-ни ҳам ана шундай ижобий натижалар сирасига қўшиш мумкин.
Эски масжид, мақбара ва зиёратгоҳлар таъмирланиб, янгила-ри бунёд этилди, диний билим юртлари тармоғи кенгайтирилиб, сифат ва савияси такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Фармонига биноан ташкил этилган Тошкент ислом университети кўп қирра-ли таълим берувчи, маънавий-маърифий ва илмий марказга айланди. Бу ерда диний ва дунёвий билимларни ҳамда хорижий тил-ларни пухта ўзлаштирган, маърифий исломни халқорасидатарғиб эта оладиган мутахассисларни тайёрловчи тизим шаклланди, қиёсий диншунослик ва исломшунослик соҳаларида магистрлик, номзод-лик ва докторлик изланишлари ташкил қилинди.
Университетда давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари диннинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, дин ниқоби остидаги экстремистлар жаҳолатига қарши маърифий жавоб бериш кўникмалари бўйича билимларини чуқурлаштириш-лари учун доимий малака ошириш курслари йўлга қўйилди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз диний ва маънавий қадриятларининг ҳозирги демократик жамият қадриятлари би^ лан уйғунлашиши республикамизнинг келажакда янада равнақ топиши, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Миллий, ирқий мансублигидан қатьи на-зар, бутун Ер юзи бўйлаб ёйилган динларни жаҳон динлари деб аташ кенг тарқалган. Ҳозирда христианлик, ислом ва буддавий- ана шундай динлардан ҳисобланади.
Бугунги кунда христианлик 254 та мамлакатда тарқалган бўлиб, унга 2 миллиард киши эътиқод қилади. Исломга 172 та мамлакатда яшовчи 1,3 миллиард, буддавийликка эса 86 та мам-лакатда истиқомат қилувчи 700 миллион киши эътиқод қилади.
Христианлик
Жаҳон динларидан бири бўлган христианликда православлик, католиклик ва протестантлик каби уч йўналиш мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида турли оқим, гуруҳ ва секталар-дан иборат.
Христианлик Ўрта Осиё минтақасига милоднинг илк йилла-ридан кириб кела бошлаган. Маълумотларга кўра, XX аср бошига келиб, Туркистонда 306 та черков фаолият кўрсатиб, 391 минг киши православликка эътиқод қилган. Бундан ташқари минтақа-да 10,1 минг православликка мансуб бўлган «старообярдчи»лар, 8,2 минг лютеранчилар, 7,8 минг католиклар, 17,4* мингга яқин бошқа оқимларга мансуб диндорлар истиқомат қилган.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling