Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш. Марка-зий Осиё давлатлари ўз мустақиллигига эришганларидан сўнг хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш уларнинг ҳар бири учун бирламчи масалага айланди. Минтақа аҳолисининг қарийб 45 фо-изи яшайдиган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик рес-публикадир. Республикамизнинг жаҳон геосиёсий тизимидаги ўрни ва геостратегик салоҳияти унинг Марказий Осиё минтақа-сида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги мавқеининг ўзига хослигини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм, наркобизнес каби хавф-ларга қарши курашга Марказий Осиё давлатлари томонидан жид-дий эътибор қаратилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмокда.
Жумладан, Афғонистон ва Тожикистондаги ўта мураккаб ва-зият минтақа хавфсизлиги учун жиддий тахдид эканидан келиб чиқиб, Ўзбекистон раҳбарияти уларни ҳал қилишда иштирок этишга алоҳида эътибор қаратди. Бугунги кунда ушбу мамлакатларда у ёки бу даражада барқарорликка эришилган экан, бунда Ўзбекис-тоннинг салмокли ижобий ҳиссаси бўлганини таъкидлаш зарур. 2002 йилнинг октябр ойида БМТ ва ЕХ\Т билан ҳамкорликда «Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши, уюшган жино-ятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик» мавзуида Тош-кентда ўтказилган халқаро конференция ҳам бу йўналишдаги иш- лар кўламидан далолат беради. 70 та мамлакат ва 40 та халқаро ташкилотдан экспертлар иштирок этган мазкур анжуман халқаро терроризмга қарши кураш стратегиясига умумий ёндашувлар бо-расида амалий таклифлар тайёрлади. Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳам Ўзбе-кистон диний экстремизм, халқаро терроризм ва наркобизнес хавфини ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш бўйича қатор ташаб-буслар билан чиқиб, уни рўёбга чиқариб келмокда. 2000 йил 21 апрелда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари терроризм, сиёсий ва диний экст-ремизм, халқаро уюшган жиноятчилик ҳамда томонларнинг бар-қарорлигига хавф туғдирадиган бошқа тахдидларга қарши ку-рашда ҳамкорликда ҳаракат қилиш ҳақида шартнома имзолагани ҳам бунинг исботи бўла олади. Айни пайтда, Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари томонидан 2004 йили 19 ноябрда Бухорода имзоланган бир қатор шартномаларда ҳам икки давлат орасидаги алоқаларни янада мус-таҳкамлаш ҳамда Марказий Осиё минтақасида терроризм, нар-кобизнес ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик ҳам назарда тутилганини қайд этиш зарур. И.А.Каримов 1993 йилнинг 28 сентябрида БМТ Бош Ассам-блеясининг48-сессиясида қилган маърузасида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи худуд яратиш борасидаги ташаббусни илга-ри сурган эди. Диний экстремистлар ва хвлқаро террорчи кучлар оммавий қирғин қуролларига эга бўлишга интилаётган ҳозирги даврда ядро қуроли яратилиши учун зарур бўлган материаллар тарқалмаслигига қаратилган ушбу ҳаракат БМТ ва жаҳон ҳамжа-мияти томонидан юқори баҳоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 1997 йилнинг 9 декабрида бўлиб ўтган 52-сессиясида «Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш» тўғрисида резолю-Ция қабул қилинди. Қайд этилган мисоллар, диний экстремизм, халқаро терро-ризм, наркобизнес, уюшган жиноятчиликнинг глобал, минтақа-вий ва миллий хавфсизликка тахдид эканини чуқур англаган ҳолда илгари сураётган ташаббуслари ва амалий фаолияти Ўзбекистон-нинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим бўғини эканидан далолат беради. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling