Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


-мавзу. Терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий ташкилотлар фаолиятида


Download 231.81 Kb.
bet53/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
maruza-matni

13-мавзу. Терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистоннинг роли


Режа:
1. Ўзбекистоннинг терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий ташкилотлардаги ишгироки.
2. Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш.


Ўзбекистоннинг терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий ташкилотлардаги ишгироки. Ўзбекистоннинг халқаро терроризм-гэ қарши курашдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги Фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмокда. Жумладан, Ўзбекистон ЕХҲТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай Ҳам-
140
корликташкилоти (ШҲТ), Марказий Осиё Ҳамкорлиги (МОҲ) ташкилоти каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қара-тилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмокда. Зеро, Ўзбекистон Республикасинингушбу шартномаларда қатнашиши унинг ички ва ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир.
Ўзбекистон МДҲдаги аксилтеррор маркази ишида ҳам фаол қатнашмокда. ШҲТдоирасидаги Аксилтеррор марказинингТош-кент шаҳрида жойлаштирилишини эса республикамизнинг экст-ремизм ва терроризмга қарши курашдаги фаоллигининг эътиро-фи сифатида қараш мумкин.
МОҲ ташкилоти иш режаларида хавфсизликнинг умумий муҳитини мустаҳкамлаш, шу жумладан, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш чора-тадбирлари хам акс этган.
2004 йил 17-18 октябрда Душанбеда МОҲташкилотига аъзо давлатларнинг раҳбарлари кенгашида, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан, Россия Федерацияси ушбуташкилоттаъсисчи-лари сафига қўшилди. Ушбу анжуманда Марказий Осиёда сув-энергетика, озиқ-овқат ватранспорт консорциумларини ташкил қилиш ва умумий бозорни шакллантириш, Афғонистонни тик-лаш ишларида МОҲ ташкилотига аъзо давлатларининг ҳамкор-лигини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан экстремистик ва террористик таш-килотлар, уларнинг раҳбарлари ва аъзоларининг рўйхатини ту-зиш МОҲ ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ва махсус хизматларига топширилди.
Ўзбекистоннинг юқорида қайд этиб ўтилган минтақавий таш-килотларнинг ишида фаол иштироки, ташаббуслари ва таклиф-лари глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда Ўзбекис-тоннинг тутган ўрни муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling