Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


-мавзу. Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш-Ўзбекистон тараққиётини таъминлашнинг устуворий йўналиши


Download 231.81 Kb.
bet54/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
maruza-matni

14-мавзу. Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш-Ўзбекистон тараққиётини таъминлашнинг устуворий йўналиши


Режа:
1. Кенг қамровли ислоҳотлар — жамият барқарор ривожланиши-нинг асосий омили.
2. Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш.


Кенг қамровли ислоҳотлар — жамият барқарор ривожланиши-нинг асосий омили. Жамиятнинг барқарор ривожланишида ижти-моий ҳаётнинг барча соҳаларида тадрижий ва тизимли равишда амалга ошириладиган ислохртлар муҳим ахамиятга эга бўлиб, туб, сифатий ўзгаришларнинг асосини ташкил этади. Ўзбекис-тонда бундай ислоҳотлар республика Президенти И.А.Каримов томонидан батафсил баён қилинган иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислохртчилиги, жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги, кучли ижтимоий сиё-сат юритиш ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишдек беш та.мойилга асосланади.
Ҳуқуқий давлат қуриш борасида республикамизда кенг миқ-ёсли ишлар амалга оширилиб, бу йўналишда катта ютукларга эришилди. Халқаро андозаларга жавоб берадиган ва миллий ўзли-гимизни акс эттирадиган Конституция қабул қилинди. Ўзбекис-тон инсон ҳуқукларини таъминлашга қаратилган, жаҳон миқё-сиДс1 эътироф этилган кўплаб халқаро декларация, конвенция ва ҳужжатларга қўшилди ва шундан келиб чиқадиган сиёсий ва ҳуқуқий қоидалар республикамизнинг сиёсий тараққиётида ва ҳуқуқий меъёрий тизимни ривожлантириш жараёнида инобатга олинмокда. Лекин бу борада ҳали муайян муаммолар ҳам мавжуд. Чунки қисқа вақт мобайнида бундай ҳар томонлама ва чуқур ўзгаришларни амалга ошириш жуда қийин. Айни пайтда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг қамров доираси кенгайиб, ри-вожланиб бораётганини ва ҳар бир мамлакатда ўзига хос тарзда намоён бўлаётганини таъкидлаш зарур.
Барча ривожланган давлатлар демократия, инсонпарварлик ва дунёвийлик тамойилларига амал қилади. Уларда виждон эр-кинлиги ҳуқуқий кафолатланган бўлиб, бағрикенглик ҳал қилув-чи тамойил сифатида эътироф этилади.
Толерантлик (бағрикенглик) муносабати барча ижтимоий гу-рухлар ва шахслар орасида амалга оширилган такдирдагина дунё-вий давлат ва жамият барпо этилиши мумкин. Шу сабабли инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ўзлигини англаши ва намоён қилиши-ни таъминлаш дунёвий демократик давллгг қуришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, дунёвий давлатни ўз идеали таркибига асос қилиб қабул қилмайдиган ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар давлат ҳокимиятига эришиш учун бўладиган демократик, кўппартиявий рақобатда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, инсонпарварлик та-мойили бузилиши учун «қонуний» йўл сак/шниб крлган бўлади. Бундай вазиятнингёрқин мисоли сифатида Жазоирда юзага кел-ган фожиали воқеликни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига биноан миллий ва диний рухдаги сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланган. Жаҳон ҳуқуқшунослик фани тажрибаси асосида қабул қилинган бу қоида давлатимизда миллий ва диний асосда низо пайдо бўлишининг олдини олиш учун хизмат қилувчи конституциявий кафолатдир.
Жамият барқарорлигига тўсиқбўлувчи иллатларнинг яна бири терроризмдир. Нега инсон уни дунёга келтирган Она Юрти, Ва-тани, миллатига қарши чиқади? Нега ғайриинсоний фаолият юритиб, ўз юртдошларини ўлдиради, бутун халқ меҳнати билан яРатилган биноларни, иншоотларни вайрон қилади? Бундай ва\-шиёна фаолият кўпинча сиёсий мақсадларда - хркимиятни эгал-лаш учун амалга оширилади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, бозор иқтисодиётини шакл-лантиришда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, дунё-вий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ватанпарварлик, мил-лий истикдол ғояси ва комил инсонни шакллантиришга йўнал-тирилган маънавий-маърифий ислоҳотлар — юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш, барқарор ривожланишининг асосий омиллари ҳисобланади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling