Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
Халқаро майдовдаги ҳаракатлар. Миср БМТ бошчилиғидатер-роризмга қарши кураш бўйича халқаро конференция чақириш таклифини илгари суриш, 1995 йилда Қоҳирада бўлган «Уюшган жиноятчиликка қарши кураш» конференциясида ёки 1996 йилда Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган «Тинчликпарварлар кон-ференцияси» ва ҳар йили терроризмга қарши кураш бўйича ўтка-зиладиган семинарларда бўлаётгани каби бу масалани турли хал-қаро форумларда кўтариш билан дунё жамоатчилиги диққатини уни ҳал этишга қаратиб келмокда.
Шунингдек, радикал кайфиятдаги исломчилар яшаётган дав-латлар билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ва жиноят-чиларни алмашиш бўйича икки томонлама келишувларни имзо-лашга алоҳида эътибор берилмокда. Жумладан, шундай келишувга кўра 1994-1995 йилларда Миср араб давлатларида яшаган 6 та террорчини мамлакатга қайтаришга муваффақбўлди. Араб давлатлари ўртасида хавфсизлик со\асидаги сиёсатни тартибга солиш ватерроризм муаммосини арабда:- 1атлари Ички ишлар вазирлари мажлисларининг долзарб мавзусига айланти-риш йўлидаги ҳаракатлар ҳам шу йўналишдаги ишларнинг узвий қисми ҳисобланади. Айни пайтда, Мисрга террорчи ва мутаассиб унсурларнинг кириб келиши, қурол ва пул олиб кирилишининг олдини олиш учун назорат ўтказув-бўлимлари ва чегаралар назорати фаолияти кучайтирилмокда. Шу билан бирга, радикал ислом ташкилотлари ва гуруҳлари етакчилари ҳаракатларини мунтазам асосда кузатиб бориш, улар жойлашган давлатни бу ҳақда огохлантириш каби йўналишда ҳам иш олиб борилмоқда. Масаланинг бу жиҳати Миср учун ниҳоятда муҳимдир. Зеро, 1990 йилларнинг бошларида Афғонистон ва Покистонда «Мусулмон биродарлар», «Ал-Жиҳрд ал-Исломия» ва «Ал-Жамоа ал-Исломия» каби Миср исломий ташкилотлари 109 томонидан ташкил этилган 20 га яқин лагерлар фаолият олиб борган эди. У ердан қайтиб келган жангарилар радикал ислом ташкилотларига қўшилиб, фуқаролар ва мамлакат учун хавф-хатарнинг ортишига олиб келар эди. Аммо қидирилаётган террорчи унсурлар яширинган хорижий давлатлар билан олиб борилаётган музокаралар хдр доим ҳам ижо-бий натижалар бермаётганини таъкидлаш зарур. Айрим Европа мам-лакатлари демократик тамойил ва эркинликларга риоя этиш бай-роғи остида исломчиларга сиёсий бошпана бериб, йиғилишлар ўтказиш ва фаолият кўрсатиш учун шароит яратиб бермокда. Халқаро майдонда исломчиларга қарши курашни кучайтириш мақсадида бундай унсурлар яшириниб юрган мамлакатларда жой-лашган Миср элчихоналари қошида полиция бўлимлари ташкил этилганини алоҳида қайд этиш лозим. Миср ҳукумати томонидан ахборот соҳасида олиб борилаёт-ган фаолият натижасида фан-техниканинг энг сўнгги ютуклари билан жиҳозланган хавфсизлик аппаратининг ахборот маркази ташкил этилди. Миср Президенти томонидан эълон қилинган умумий стратегияга кўра, ҳукумат терроризм кўринишларини бутунлай йўқ қилмоқчи. Бу стратегия сиёсий, ахборот, диний, маданий ва ёшлар муассасаларининг фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштиришга қаратилган. 1990 йилларнинг бошларида кўтарилган ва зўравонликлар занжирини вужудга келтирган ислом экстремизми тўлқини бу-гунги кунда бирмунча сусайгандек туюлса-да, ҳамон диний ра-дикализм реал хавф сифатида сакланиб қолмокда. Хусусан, ради-кал ислом ташкилотлари томонидан аҳоли ўртасида, айниқса, унинг чаласавод қатлами орасида миллатлараро ва динлараро! келишмовчиликларни келтириб чиқаришга қаратилган тарғибот! ва ташвиқот ишлари давом эттирилаётганини таъкидлаш зарур. | Умумий хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, терроризмга қарши курашнинг хорижий тажрибаси кенг қамровли ҳодиса бўлиб, уни ўрганиш, ибратли жиҳатларини ўзлаштириш ҳамда ҳаётга татбиқэтиш мавжуддавлатларнинг барчаси учун бир хилда фой-дали ва шунинг учун ҳам, му\им аҳамиятга эгадир. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling