Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний экстремистик ташкилотлар фаолиятининг жамият ри


Download 231.81 Kb.
bet20/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний экстремистик ташкилотлар фаолиятининг жамият ривожига салбий таъсири. «Биздан узоқ-яқин масофаларда жой-лашган айрим ислом давлатларида ўрта асрларда мавжуд бўлган мусулмон халифалигини тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган муайян ташкилотлар мавжуд», — деб ёзади Президеғггимиз Ис-лом Каримов. Бугунги кундаги мавжуд воқелик, жаҳон саҳнида кечаётган жараёнларга теран кўз билан қарайдиган бўлсак, Юрт-бошимизнинг сўзлари чуқур маъно-мазмунга эгалигини анг-лаб
етиш мумкин.
Зеро, мусулмон дунёсида қонунлар доирасида сиёсий, маъри-фий-маданий, хайрия ишлари билан шуғулланувчи расмий ис-ломий ташкилотлардан ташқари, бир қатор экстремистик ди-ний-сиёсий гурухлар хам фаолият олиб бормокда. Уларнинг асосий
мақсади ислом динини сиёсийлаштирган ҳолда, ягона мафкура-вий макон барпо қилиш асосида ҳокимиятни қўлга киритишдир.
Ушбу мақсад йўлида улар тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда, террорчилик амалиётидан ҳам кенг кўламда фойда-ланишмоқда. Хусусан, давлат раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимлари, журналист ва сиёсатчилар, чет эллик фуқаро-ларни ўлдириш ёки гаровга олиш, етакчи Ғарб давлатларига те-гишли объектларда қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ор-қали жамиятда ижтимоий-иқгисодий беқарорлик келтириб чиқариш ҳамда ҳукуматнинг Ғарб дунёси билан ҳамкорлигига путур етка-зишга интилиш ғаразли мақсадлар йўлида амалга ошириладиган ҳаракатлар занжирининг узвий халқалари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда диний-экстремистик ташкилотларнинг фао-лияти юқорида қайд қилинганидек, Жазоир, Миср, Индонезия, Ҳиндистон, Филиппин, Покистон, Ироқ, Афғонистон, Марка-зий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг Кавказдаги республикалари каби катта жуғрофий ҳудудда кузатилмоқда.
Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлиги ва ривожига салбий таъсири халқаро террорчилик тизимида етакчи ўринларни эгаллаб турган баъзи ташкилотларнинг маз-мун-моҳияти таҳлил қилинганда яққол намоён бўлади. Улар сирасида бундай ташкилотлар вужудга келишига асос ва наму-на бўлган «Мусулмон биродарлар» гуруҳининг фаолияти ало-ҳида аҳамият касб этади. ^

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling