Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний ташкилотлар устидан назорат ўрнатишга қаратилган ама-


Download 231.81 Kb.
bet28/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний ташкилотлар устидан назорат ўрнатишга қаратилган ама-лиёт. Миср ҳукумати умуммиллий стратегияга биноан диний ва си-ёсий зўравонликка чек қўймокда. Бу дастурнинг асосий мақсади — диний радикализмнингижтимоий-иқтисодий заминини йўққилиш ; ва ёшларга таянишдан махрум этишдан иборат бўлиб, сиёсий, ах-борот, диний, маданий ва ёшлар муассасаларининг ҳартомонлама ва ўзаро ҳамкорликдаги таъсирини кучайтиришга асосланган.
Давлат ўрта ва олий ўқув юртларига алоҳида эътибор бериш; диний дастурлар ва фанларнинг ўқитилишини қаттиқ назорат қилиш" орқали ислом ташкилотларинингуниверситетлар, талабалар ва каса-< ба уюшмалари ичидаги таъсирини жиддий камайтиришга эришди. ::
Мисрда терроризмга қарши кураш стратегияси доирасида Вақф вазирлиги, ал-Аз\ар университети, Муфтият ва Миср христиан черкови каби ташкилотларга ҳам алоҳида масъулият юклатилган. Давлат исломчиларнинг радикал ғояларининг асос-сизлигини кўрсатиш, тарқалишининг олдини олишда соф ис-ломга даъват қилувчи, радио ва телевидениеда ташкил этила-ётган диний семинар ва мунозараларда фаол қатнашаётган, халқ орасида машҳур диний уламоларнинг чиқишларидан х.ам унумли фойдаланмокда.
Ҳозирги кунда «хусусий» ёки «халқ масжидлари» деб атала-диган масжидларнинг фаолияти ва сиёсий фаоллиги кучайгани туфайли давлат томонидан уларнинг фаолиятини назорат қилишни босқичма-босқич Вақф вазирлигига ўтказила бошлаши бароба-рида уларга ал-Азҳар университетини битирганларни имом қилиб тайинлаш, қишлок^ардаги Қуръонни ўрганиш марказларида саводсизликни тугатишни тарғиб қилиш ҳам давлатнинг дин соҳасидаги сиёсатинингузвий қисмига айланди.
Давлат дастурига кўра, барча масжидлар Вақф вазирлиги қарамоғига ўтказилиши лозим. Бу тадбирлар кўплаб хусусий мас-жидларни назорат қиладиган ва шу ерда янги аъзоларни жалб қиладиган радикал ислом ташкилотлари ва гуруҳларинингтаъси-рини камайтиришга қаратилган.
Унинг яна бир мақсади жамиятнинг чаласавод, ўрта ва қуйи табақаларини радикал диний ғоялар таъсирцдан ҳимоя қилишдан иборат. Бундан ташқари, мазкур жараён жума намозида ўқилади-ган маърузалар, уларнинг мазмунан бир хиллигини таъминлаш орқали назорат қилинаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Бироқушбу тадбирларни молиявий таъминлаш ва ал-Азҳар университетини битирган юқори малакалидиний ходимларнингетишмаслиги билан боғлиқ бир қатор сабаб ва қийинчиликлар бу сиёсатнинг самара-дорлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмокда.
Шунингдек, закот қўмиталари, хусусий эҳсонлар ҳисобига моддий таъминланадиган ва аҳоли томонидан қўллаб-қувватла-надиган масжидларнинг катта қисмини назорат қилиш ҳам му-айян қийинчиликларни туғдирмокда.
Умуман олганда, 1990 йилларда диний ташкилотлар устидан Давлат назорати кучайди, деб айтиш мумкин. Бу, хусусан, мамла-кат раҳбарияти томонидан диний соҳада қабул қилинган қатор қонун \Ужжатларида ҳам яққол кўринади. Масалан, Президентнинг 280-°онли фармонига кўра, 1993 йилдан ал-Азҳар олий шайхи Миср бош вазирига бўйсунади ҳамда ўзининг молиявий ва бошқа ҳуқуклари чЎйича у билан тенглаштирилган. Миср Президенти ал-Азҳар шайхини шахсан ўзи тайинлайди. Масжидлар ва имомлар фаолияти «Масжидлар фаолияти тўғрисида»ги қонун билан белгиланади. Унга кўра, хутбалар ва диний фанларни ўқитишни лицензиялаш маж-бурий ҳисобланиб



Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling