Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet27/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Кураш стратегияси. Миср Араб Республикаси ҳукуматининг диний экстремизмга қарши кураш стратегияси бевосита ва бил-восита қаршилик кўрсатиш усулларини ўз ичига олади. Бевосита қаршилик кўрсатиш ўз ичига ҳуқуқни муқофаза қилиш идорала-ри томонидан кўриладиган чораларни олади30.
Билвосита чораларга ҳукуматнинг расмий диний муассасалар-ни ўзтарафига оғдиришга, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдам берадиган дастак ва тизимлар киради.
Бевосита қаршилик кўрсатишда сўнгги йилларда мамлакатда қабул қилинган аксилтеррорчилик қонунларининг ҳуқуқий асо-сидан кенг фойдаланилади. Билвосита қаршилик усулларига, шунингдек, ислом мухолафатининг мўътадил қисмини фаоллаш-тириш, зўравонликка қарши курашда диний арбоб ва муассаса-ларнинг ахамиятини ошириш орқали радикал исломчиларни «жи-ловлаб» туриш ҳам киради. Бугунги кунда бу кураш бевосита қуролли қаршилик кўрсатиш ва қатағонлардан тортиб, ҳалигача ижобий натижа бермаган муросага келишга уринишдек хилма-хил услублардан фойдаланган ҳолда олиб борилмокда.
Радикал ислом ташкилотлари билан мулоқот қилиш диний-маърифий ишларни кучайтиришни ташкил этиш шаклини олган эди. У муфтият ва Миср Вақфлар вазирлиги бошчилигидаги рас-мий диний муассасалар томонидан ўтказилиб, турли вилоятлар, айниқса, радикал ислом гурухлари кўпроқ фаол бўлган худуд-ларга махсус диний арбоблар юборилар эди. Вилоятларда бундай ташкилотлар рахбарлари ва аъзолари билан уларни тўғри йўлга солиш, зўравонликларнинг олдини олиш масаласига бағишлаб учрашув ва бахслар ўтказилар эди.
Барча ҳолларда радикал ислом ташкилотлари ва гурухлари билан ўтказилган мулоқотлар чекланган ҳаракат касб этгани учун зўравонликларнинг камайишига олиб келмади.
Жангарилик ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши ку-рашда ҳукумат ўз ичига асосан, репрессив чораларни қамраб ол-ган очиқ кураш йўлини танлаган эди. У фавқулодда ҳрлатни эълон қилиш, фавқулодда судларни ташкил этиш ва амалга ошириш, сиёсий ишлар бўйича ўлим жазосини қўллаш, жиноят судининг қарорларисиз маъмурий қарорлар ёрдамида алоҳида олинган фу-қароларни ҳибсга олиш ва сақлаб туришдек профилактик хибсга
■'" Марказ ад-дирасат ас-сиясия вал стратижия ли-л Аҳрам. Тақрир ал-ҳали ад-дшшя фи Миср, 1995.
102
олиш тадбирларини қамраб олар эди. Шунингдек, террорчилик хуружлари ва мамлакат ичидаги зўравонликларнинг олдини олиш-да ҳукумат армия қисмларидан фаол фойдаланарди.
Мисрда қабул қилинган ва куч ишлатишга асосланган чора-лар доирасида профилактик ҳибсга олиш, қамоқда сакушш ҳамда харбий трибуналлар фаолияти алоҳида ўринни эгаллайди. Бундай амалиётда «Фавқулодда вазиятлар тўғрисида»ги ва «Ҳарбий три-буналлар тўғрисида»ги қонунларга амал қилинади. Унгаасосан, Президент фуқаролар ишини ҳам ҳарбий трибуналларда кўриб чиқиш учун жўнатиши мумкин31.
1981 йилда Президент Садатнингўлимидан сўнг, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 1958 йилда қабул қилинган 162-қонуннинг биринчи моддасига биноан «Фавқулодда вазият республика ёки минтақалар чегараси доирасида хавфсизликка, мавжуд тузумга тахдид туғилганда, уруш келиб чиққан ёки унинг хавфи пайдо бўлганда, умумий инқироз ёки ғалаёнлар юзага келганда, шунингдек, эпидемия тарқалиши хавфи бўлгандаэъдон қилинади».
Миср Конституциясига биноан, фавқулодда ҳолат эълон қилиш республика Президентининг мутлақ ваколатлари доира-сига киради. Қайд этилган қонуннинг 148-моддасига кўра Пре-зидент фавқулодда ҳолатни эълон қилади, сўнг 15 кун давомида уни Халқ йиғини (Республика Парламенти)га такдим этади. Фав-қулодда ҳолат Президент қарори билан тўхртилади. Мазкур қонун 1967 йилдан 1980 йилнинг майигача амалда бўлган бўлса-да, 1981 йилнинг «октябрь воқеалари»дан сўнгина унинг расман кучга киргани эълон қилинди. Ўшандан буён ҳам унинг амал қилиш муддати бир неча марта узайтирилди. Фавқулодда ҳолат охирги марта 1997 йилнинг майида Мисрнинг Халқ йиғини томонидан узайтирилди. Бундан ташқари, Юқори Мисрнинг шаҳар ва қиш-лок^арида коммендант соати ва бошқа чекловлар қайта-қайта ўрнатилган эди.
Фуқаролар ишларининг ҳарбий трибуналларда кўриб чиқиш учун юборилиши мураккаб ички вазият, жангарилик амалиёти-нинг ортиши, сайёхларга қарши қаратилган ҳаракатларнинг со-Дир этилиши ва сиёсий қотилликларнинг давом этиши билан боғлиқэди. Ҳукумат ҳарбий трибуналларни радикал ислом таш-килотлари билан курашнинг янги усули сифатида жорий этди.
Шундай қилиб, кучли репрессив чоралар билан бир қаторда курашнинг ҳуқуқий чораларидан ҳам самарали фойда-ланди. Шу ўринда Миср қонунчилиги диний асосда партиялар
" «Ал-Аҳрам» газетаси. Ал-Қоҳира. 12 июнь, 1997.
103
ташкил этишни тақикдашини таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, давлат ноқонуний равишда қурол саклаганлар, зўравонликни тар-ғиб этувчилар, радикал исломни молиявий қўллаб-қувватловчи-ларга нисбатан қаттиқ маъмурий-жиноий чораларни қўллайди.
1990 йилларда зўрлик ва террор харакатларининг кучайиши Миср ҳукуматини «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонун каби бир қатор янги ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга маж-бур кдлди. Бундай махсус қонуннинг қабул қилиниши хавфсиз-лик идораларига кўпроқ эркинлик бериш ва улар олиб бораёт-ган фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш билан боғлиқ эди. Чунки аввал қабул қилинган «Фавқулодда ҳолатлар тўғрисида»-ги қонун маҳбусларга давлат хавфсизлигининг олий суд ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 30 кун мобайнида аппеляция билан му-рожаат қилиш х^қуқини берарди. Бироқ бу муддат хавфсизлик идораларига ашёвий далилларни тўплаш учун етарли эмас эди. Шундан келиб чиқиб, давлат зўрлик ва террор билан боғлиқ фуқаролик ишларини ҳам ҳарбий трибуналларда кўриб чиқишга ўтказа бошлади. Бу қадамнинг ҳуқуқий асосини яратиш учун Президент Муборак 1992 йилдан ислом ташкилотлари фаолияти-га алоқадорликда гумон қилинганларнинг ишини харбий трибу-налга ошириш тўғрисида махсус 375-сонли фармонни қабул қилди. 1993 йилда қабул қилинган «Касаба уюшмаларига сайлов тўғрисида»ги қонун хам 1980 йилларнингўрталаридан бир қатор, хусусан, муҳандислар, ўқитувчилар ва дуқуқшунослар касаба уюшмаларини қўлга олган исломчиларга қарши қаратилган эди. Ўз фаолиятининг дастлабки даврида Қусни Муборак диний мухолафат билан курашнинг дифференциал ёндашувга асослан-ган стратегиясини ишлаб чиқди. Унинг доирасида ҳукумат «рас-ман тан олмаган ҳолда чидаш» сиёсатини қўллади. Бу хукумат-нинг ислом ҳаракатининг мўътадил қисмига чидамли муносабати ва радикал қисмига кескин жавобида ўз ифодасини топди.
Маълумки, Анвар Садат томонидан 1970 йилларда бошланган либераллаштириш сиёсати доирасида Миср Араб Республикасида кўппартиявийликтизими яратилган эди. БироқМиср қонунчили-ги диний асосдаги партиялар тузишни тақиқлагани учун ҳам ис-лом мухолафати мамлакат ички сиёсатида қатнаша олмаган эди.
Президент Муборак томонидан 1980 йилларда ишлаб чиқил-1
ган стратегия «Мусулмон биродарлар» ва бошқа ислом гуруҳла-;
рига парламентга якка тартибда ва қонуний фаолият кўрсатаёт-
ган бошқа партиялар билан иттифоққа киришган ҳолда парламент]
таркибига кириш имкониятини берди32. ]
32 «Лл-Аҳрам» газетаси. Ал-Қоҳира. 12 июпь, 1997.
104
Парламентдан жой олишда ифодаланган ислом мухолафати-нинг кучайиши натижасида 1987 йилда кучлар нисбати дунёвий кучлар фойдасига ҳал бўлмади. Ислом мухолафатининг мўътадил ва радикал қисмларининг ўзаро бирикиб кетишини кўзлаган ва шу йўл билан мухолафатнинг диний ва дунёвий қанотлари ўрта-сида мувозанатни таъминлашга қаратилган ҳукумат стратегияси бутунлай барбод бўлди.
Ҳусни Муборак миллий бирликнинг кенгасосини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Анвар Садат ўлдирилгандан сўнг расмий ҳокимиятга асосий хавф туғдираётган радикал ис-лом ҳаракатига қарши кураш мақсадида турли сиёсий оқимлар ва ҳаракатлар, шу жумладан, мўътадил ислом кучларини бирлаш-тиришга ҳаракат қилди.
Бу стратегия доирасида ҳукумат ислом мухолафатининг мўъта-дил қисмига ва «Мусулмон биродарлар» ташкилотига мамлакат сиёсий ҳаётида расмий иштирок этишга имконият яратиб, ради-кал қисмини эса йўқ қилишга қаратилган муросасиз кураш олиб бора бошлади. Ҳукумат диний мухолафатга парламент сайловла-рида иштирок этиш, ўз газеталарини нашр этиш, ОАВда ўз ово-зига эга бўлишга йўл қўйиб берди. У ислом жангарилари билан ал-Азҳар шайхлари ўртасидаги телевизион баҳсларни молиявий таъминлади.
Мазмун-моҳ.ияти ва танқидий ёндашувлардан қатъи назар, телевидениеда диний дастурлар намойииУқилинишига, газета-ларда мақолалар чоп этилишига имкониятберилди.
Бироқ радикал ислом ташкилотларининг хорижда яшаётган етакчилари мавжудтузумни кучсиз деб билар, уни қулатиш учун мамлакат ичида озгина қўзғалиш бўлса кифоя деб ҳисоблар эди. Шу сабабли радикал ислом гуруҳлари мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам террорчилик ҳаракатлари содир этишнинг юқори суръатини сак^аб қолишга интилдилар.
Жумладан, сайёхларга нисбатан террор амалиётини қўллаш кучайди. Исломчилар давлатнинг иқтисодий қувватини издан чиқариб, сўнг мамлакатнинг қонуний ҳукуматини қулатишга Ҳаракат қилмокдалар. Давлатга қарши очиқ қуролли кураш шаро-итида исломчилар одамлар кўп тўпланадиган жойларда портла-тишларни амалга ошириш, сайёҳларга ҳужум уюштириш, авто-бус ва поездларни ўққа тутишда давом этмоқдалар. Давлат томонидан амалга оширилган ҳимоя чораларига қарамасдан ра-Дикал ислом ташкилотларининг қибтийлар ва насронийларга террорчилик ҳаракатлари ҳам ўсиб бормоқда.
1990 йилларда давлат фаолият кўрсатаётган исломий куч-ларга нисбатан қўлланилган дифференциал ёндашувни қайта кўриб
чиқци.
Мисртерроризмга қарши курашни кучайтириш, радикал ислом ташкилотлари ва гурухдарини йўқ қилиш орқали мамлакатда бар-қарорликни таъминлашга интилмокда. Хусусан, 1995 йилда Миср-нинг хавфсизлик идоралари томонидан «Ал-Жамоа ал-Исломия» ташкилотининг 20дан ортиқ, «Ал-Жихдд ал-Исломия» ташкилоти-нинг иккита, «Ат-Такфир вал-Жихрд» ва «Ат-Таваққуф ват-Таб-йин» ташкилотларининг биттадан гуруҳи фош қилинган эди.
Радикал ислом ташкилотлари фаоллиги ва улар амалга оши-раётган ҳаракатларнинг хавфи ўсиб бораётгани ҳамда олдин қабул қилинган чораларнингетарли самара бермаётганини инобатга олиб, Миср ҳукумати ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари терроризм ва радикализмга жиддийроқёндашишга мажбур бўлдилар.
Махсус ишлаб чиқилган илмий дастурга кўра, Миср ҳукума-ти диний экстремизм ва терроризм билан хам ички, ҳам ташқи жабҳада кураш олиб бора бошлади.
Ички фронтда бу кураш давлат томонидан ишсизлик, кам таъминланган оилаларнинг яшаш даражасининг пастлиги, савод-сизлик, уй-жой етишмаслиги каби муаммоларни ечишга қара-тилган бир қатор тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади. Ҳукумат Мисрнинг қолоқ туманлари ва вилоятларини ривож-лантиришга қаратилган ва устувор йўналишларни ўз ичига ола-диган аниқдастур ишлаб чиқишни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Бундан ташқари, давлат диний экстремизм ва зўравонлик муаммоларини илмий ва кенг қамровда ечиш бўйича амалий иш-ларни ташкил этмокда. Жумладан, терроризмга қарши кураш бўйича Халқаро марказ ташкил этиш баробарида Мисрнинг илмий-тек-шириш институтлари ва стратегик марказларида бу муаммонинг илмий- тизимли тахлилига катта эътибор берилмокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling