Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet26/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Миср тажрибаси. Араб — мусулмон давлатлари ичида Миср Араб Республикаси биринчи бўлиб терроризм муаммоси билан дуч келди. Зеро, айнан Мисрда 1928 йилда Яқин Шаркдаги би-ринчи радикал ислом ташкилоти — «Ихван ал-муслимин» («Му-сулмон биродарлар») уюшмаси пайдо бўлди.
Шу тарзда Миср бу хавфли хрдиса билан курашда катга тажриба тўплади ҳамда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда мусулмон давлатлари орасидатан олинган етакчига айланди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, мусулмон давлатларининг мазкур ҳодисага қарши кураш усулларини Миср мисолида таҳ-лил қилиш ўринли ва фойдалидир. Миср биринчи марта бу муам-мога 1940 йилларда, «Мусулмон биродарлар»нингўз фаолиятида ишонтириш усулларидан радикал террорчиликка — давлат, поли-ция ва армиянинг кўзга кўринган арбобларини жисмонан йўққилиш йўлига ўтиши натижасида дуч келди. Х,укмрон режим томонидан бу ташкилотга қарши 1950-60 йилларда олиб борилган йирик ҳибсга олиш ва репрессив чоралар «Мусулмон биродарлар»ни фа-қатгина вақтинчалик яширин фаолиятга ўтишга мажбур қилиб, ички сиёсий майдонда фаол ҳаракатланиш имкониятини чекла-
ди, холос.
«Мусулмон биродарлар» қиёфасидаги ислом мухолафатини куч билан бостиришга уриниши кутилмаган натижага — турма ва лагерларда фундаментализмнинг янги оқими - экстремизмнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу радикал диний оқимнинг мафкура-вий моҳияти эса замонавий мусулмон жамияти ва хукмрон сиё-сий режимнинг қонунийлигини бутунлай инкор этишга бориб тақалади. Бир вақтнингўзида, мутаассиб ислом ташкилотлари ва гурухлари пайдо бўла бошлади.
1970 йилда Мисрда хркимият тепасига президент Анвар Са-датнинг келиши билан мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида^
кескин ўзгаришлар содир бўлди27. Садат ва унинг ҳукумати ўзла-рини дин ва диний қарашларнинг бош ҳимоячиси сифатида кўрса-тишга ҳаракат қилиб, динни кучайтириш орқали сўл кучларга қарши курашни асосий мақсад қилиб белгиладилар. Янги ради-кал ислом гуруҳларига хайрихоҳлик ва уларни ноошкора рағбат-лантириш бу гурухларнингфаоллашувига имкон яратди. Шундай қилиб, бу йилларда «Ат-такфир вал-ҳижра» («Даҳрийликда айб-лаш ва жамиятдан чиқиш») ва «Ал-Жиҳод ал-Муқаддас» («Му-қаддас жиҳод») ташкилотлари шаклланди2*.

  1. йиллар бошларида исломчилар оммавий ҳаракатларни амалга ошира бошладилар. Хусусан, улар 1980 йилда Қоҳирада 400 мингга яқин диндор қатнашган намойиш уюштирдилар. Ис-ломий ташкилотлар бир неча миллион мисрликни ўзида бир-лаштирган суфийлар ташкилотларига таъсир ўтказишга уриниб кўришди. Жумладан, суфийлар тариқатига ўз қарашларини олиб киришга интилган «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг ай-рим вакиллари унга аъзо бўла бошладилар.

  2. йилнинг сентябрида конфессиялараро тўқнашувлар хав-фининг олдини олиш мақсадида кечиктириб кўрилган хавфсиз-лик чоралари, шунингдек, барча мухолиф сиёсий ва диний таш-килотлар, оқимлар вакилларининг кенг миқёсда ҳибсга олишлар муваффақият келтирмади. Ҳибсга олинганлар орасида 1500дан ортиқ турли партия ва ҳаракатлар, жумладан, радикал ислом ташкилотлари аъзолари, машҳур ёзувчи ва ж^рналистлар бор эди29.

Юзага келган қулай вазиятдан исломчилар зудликбилан фой-даланадилар. Муҳаммад Пайғамбар ҳаётидан келтирилган мисол-ларга таянган, исломни қутқариш заруратини таъкидлаган, му-сулмон ва яҳудийлар орасидаги муросага келтириб бўлмайдиган зиддиятларни рўкач қилган ҳолда исломчилар араблар ҳуқуқла-рини қайта тиклаш учун курашга чақира бошладилар. Уларнинг фикрича, бундай мақсадни амалга оширишдаги биринчи қадам Президентни йўқ қилишдан иборат бўлиши керак эди.
1981 йилнинг 6 октябрида ҳарбий парад вақтида Анвар Садат ва яна 7 киши «Жиҳод» ташкилоти аъзолари томонидан отиб ташланди. Садатнинг ўлимидан сўнг «Жиҳод» ташкилоти ўрта аср ислом халифалигига ўхшаш ислом давлатини ташкил этиш мақ-
27 Муборак Ҳишом. Ал-Ирхабиййин қадимин: дираса муқаршш байна мавқиф "л-Ихван ал-Муслимин ва жамият ал-Жиҳад мин қадият ал-Унф (1928—1994). /*л~Қоҳира. Кшпиб ал-Махруса, 1995.
Аълсш Фуад. Ап-Ихван ва Ана. А'1-Қоҳира. Ахбар ал-Явм, 1996.
29 Мустафа Хала. Ад-Давла вал-Ҳаракат ал-исламия ал-муарида: байна ал-мУхадаиа вал-муважаҳа фи ахдай ас-Садат ва Мубарак. Ал-Қоҳира. Марказ ад-оирасат ас-сиясия вал-стратижия лил-Аҳрам, 1995.
садида Асьют шаҳри устидан назорат ўрнатишга харакат қилди. Аммо бу амалга ошмади ва ғалаён бостирилди.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling