Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


«Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» («Ислом озодлик партияси»)


Download 231.81 Kb.
bet24/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

«Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» («Ислом озодлик партияси»).
Ташкилотга1953 йилда Тақийиддин Набаҳоний-(1909—1979) то-
монидан асос солинган.
Даставвал ўзига Фаластинни яҳудийлардан озод қилишни мақ-сад қилган Набахрний, кейинчалик мусулмон давлатларини бир-лаштирувчи халифаликдавлатини қуришни бош мақсад деб эълон
қидди.
Таълимот назарияси Набахрний ва унинг издоши Абдул Қаддим Заллумнинг «Ислом низоми», «Ислом давлати», «Халифа-лик», «Исломий оламга қайноқ нидолар» ва «Ҳизбут-таҳрир»нинг тушунчалари», «Демократия - куфр низоми» ва «Сиёсий онг» каби асарларида баён этилган. Уларда Ғарб цивилизацияси ва дун-ёвий давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш, давлат тўнтариши орқали хркимиятни қўлга киритиш ҳамда халифа-ликка асосланган тузумни ўрнатиш асосий мақсад сифатида ил-гари сурилади.
«Ҳизбут-таҳрир» 1960—70 йилларда бир неча бор хукуматга нисбатан фитна тайёрлашда қатнашганидан сўнг унинг фаолияти Иордания ва Мисрда, кейинроқ Сурия, Ироқ, Миср, Ливия, Тунисда, шунингдек, Судан ва Малайзиядан ташқари деярли барча мусулмон давлатлар, 2003 йилдан Россия ва Германияда
хам ман қилинди.
«Ҳизбут-тахрир» пирамида шаклидаги тузилишга эга бўлиб, унинг қуйи поғонасини 5 кишилик «халқалар»га бирлашган «дорислар» ташкил этади. Халқага «мушриф» раҳбарлик қилиб, 4—5 мушрифдан иборат «маҳаллий жиҳрз» «нақиб»га, нақиб-лар вилоят даражасида «мусоид»га бўйсунадилар. Мусоидлар фаолияти минтақавий раҳбар — «муътамад» томонидан бош-қарилади. Ташкилот раҳбари - «Амирул-аъзам» ташкилотнинг олий бўғини — «Қиъёдат» орқали муътамадларнинг фаолият
94
йўналишини белгилаб туради. Бундай тузилиш ташкилотнинг ўз фаолиятини мумкин қадар яширин олиб бориш имконини бериш билан бир қаторда бутунлай фош бўлиш эҳтимолини камайтиради.
Ҳозирги кунда эса ташкилот раҳбарлари томонидан илгари сурилган «Араб - Исроил муаммоларини ҳал этишнинг ягона воситаси — яҳудийларни оммавий қирғин қилишдир», деган ре-акцион ғоя «Ҳизбут-таҳрир»нинг ҳақиқий моҳиятини белгилаб беради дейиш мумкин.
Яқин Шарқ мамлакатлари ҳозирги кунда ҳам «Қизбут-таҳ-рир» учун фаолият маркази сифатида сакланиб қолмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, фақат Иордания, Ливан ва Фаластин ҳудуд-ларида ташкилотнинг 3000-5000 аъзоси фаолият юритади. Таш-килотнинг Байрутда чоп этиладиган «ал-Ваъй» («Онг») журна-ли эса ҳизбий ғояларни тарқатишга ўзининг улушини қўшиб келмокда.
«Ҳизбут-тахрир»нинг фаол ҳаракати 1970-80 йиллардан буён Покистон, Индонезия, Филиппин, 1990 йиллар бошидан эса Марказий Осиё давлатларида, 2003-2004 йиллардан Қрим ярим ороли ва Россиянингбир қатор минтақаларида кузатилмокда.
Бундан ташқари, «Ҳизбут-таҳрир» Ғарбий Европадаги бир қатор мамлакатларда ўз бўлинмаларига эга. Баъзи маълумотларга кўра, ташкилотнинг Буюк Британияда жойлашган бўлинмаси мувофикдаштирувчи марказ вазифасини бажар.мокда.
Гарчи «Қизбут-таҳрир» ўз фаолиятида фақат ғоявий кураш усулларидан фойдаланишни эълон қилса-да, ташкилот мафку-расини ифодаловчи ҳужжатлар бунинг аксини кўрсатади. Ху-сусан, «Ҳизбут-таҳрир» томонидан тарқатиладиган варақалар ва қилинадиган даъватларда «мусулмон бўлмаган ҳукуматларга қуролли жиҳод эълон қилиш зарур», деган ғоянинг кенг тарғ-иб қилиниши, «ал-Ваъй» журналининг 2001 йил июнда чоп этилған 170-сонида ислом халифалигини қуриш йўлида барча воситаларни қўллаш, ҳатто, қотиллик қилишнинг оқланиши, бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи террорчи-ками-кадзеларнинг «шаҳидлар» қаторига киритилгани ҳам буни тас-диклайди.
«Х.избут-таҳрир» фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган тер-рорчилик амалиётларида иштирок этгани ҳам уларнинг асл қиёфа-сини очиқ-ойдин намойиш этади.
Жумладан, 1968, 1974 ва 1977 йилларда «Ҳизбут-тахрир» аъзо-лари Иорданияда, 1974 йилда эса Мисрда ҳарбий исён кўтариш-
га уринган. 2000 йил январда эса Сурия ҳуқуқни мухрфаза қилиш идоралари томонидан ҳукуматга қарши ғалаёнлар кўтаришга тай-ёргарлик кўраётган ташкилот фаолларининг 800 нафари қамоққа
олинган.
Шу билан бирга, фитналарнингдоимий муваффақиятсизликка учраши, «Ҳизбут-тахрир» раҳбарияти орасида ушбу ҳаракатлар ташкилотнинг «ажралиб» чиққан қисми томонидан амалга оши-рилди, деган даъво билан айбни бўйинларидан соқит қилишга интилишдек амалиётни келтириб чиқарганини таъкидлаш зарур.
Воқелик бошқа диний-экстремистик ташкилотлар сингари, «Ҳизбут-таҳрир» аъзоларининг фаолияти ҳам ўта радикал тус ола-ётганини кўрсатмокда. 2003 йил апрелда ташкилотнинг Буюк Бри-таниядаги бўлинмаси аъзоларидан бирининг Исроилнинг Тель-Авив шақрида жойлашган «Майкс Плейс» кафесида ўзини портлатиб юбориши натижасида 23 киши нобудбўлгани ҳам буни
тасдиклайди.
2002 йилда Филиппинда қамоққа олинган ташкилотнинг бир гуруҳ фаолларидан катта микдордаги портловчи моддалар ва ўқотар қуроллар қўлга олиниши баробарида уларнинг «ал-Крида» террорчи ташкилотининг маҳаллий тузилмалари билан яқин ало-қада бўлгани ҳам аниқланган. Бу эса «Ҳизбут-таҳрир» ташкилоти ўз фаолиятини халқаротеррорчиликтизиминингтаркибий қисми сифатида ташкил этаётганидан далолат беради.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling