Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
«Жамоат ал-ихвон ал-муслимин» («Мусулмон биродарлар
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
«Жамоат ал-ихвон ал-муслимин» («Мусулмон биродарлар жамоаси»). XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида Миср-да жамиятда исломнинг ўрни масаласида турлича ёндашув ва қарашлар шаклланди. Жумладан, баъзилар жамиятда амалга оши-рилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар динга бўлган муносабатда ҳам қўлланиши зарур деб ҳисобласалар, бошқалар, аксинча, ўтган асрнинг 20-йилларида мамлакатда рўй берган иқтисодий турғунликни мусулмонлар ҳаётига кй-риб келган Ғарб цивилизациясига хос «янгиликлар» билан боғ-лаб, мамлакатда шариатга асосланган теократик давлат тузу-мини ўрнатиш орқалигина тараққиётга эришиш мумкин, деган даъват билан чикдилар.
Айнан сўнгги йўналиш тарафдорларининг ғоялари асосида Ҳасан ал-Банно томонидан 1928 йилда «Мусулмон биродарлар» ташкилотига асос солинди. Ҳасан ал-Банно Ғарб маданиятининг мусулмон дунёсига кириб келиши исломнинг инқирозига сабаб бўлгани учун, мусулмонлар-ни сақофийлик руҳида қайта тарбиялаш зарур, деб ҳисобларди. Даставвал, ислом алоҳида бир давлатда тинч (ислом қадрият-ларини тарғиб қилиш, хайрия ишлари ўтказиш, диний уламо-ларнинг шахсий намуна кўрсатиши ва ш.к.) йўл билан тантана қилиши мумкин, деган ғояни илгари сурган Ҳасан ал-Банно кейинчалик фаолиятига сиёсий тус бериб, 1939 йилда «Мусул-мон биродарлар»ни Қуръон ва суннани жамиятни ривожланти-ришнинг ягона асоси сифатида кўрувчи сиёсий ташкилот, деб эълон қилди. Шундан кейин «биродарлар» «Аллох,— мақсадимиз, пайғамбар — етакчимиз, Қуръон — конституциямиз, жиҳод — буюк орзуимиз» деган шиор асосида фаолият юритиб, маркази Мисрда жойлашган мусулмонларнинг ягона «буюк ислом давла-ти» қуришни асосий мақсад сифатида эътироф этдилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида жамиятнинг қуйи ва ўрта табақалар вакиллари ҳисобигатез кенгайиб борган ташкилот ўзи-нинг хорижий бўлимлари ва жанговар фаолиятга мўлжалланган махфий тизимларини вужудга келтирди. Маълумотларга кўра, 1946 йилга келиб, «Мусулмон биродарлар» 5000 та махаллий бўлим ва умумий х^исобда 500000 аъзога эга йирик ташкилотга айланган. 1948—49 йиллари ташкилот аъзолари Фаластиндаги Араб—Ис- \ роил урушида мустақил жанговар бирлиқ сифатида Исроил қўшинларига қарши жанг қилди. Урушдан кейин эса «биродар-лар» етакчилари Миср раҳбариятини журъатсизликда айблаб, мам-лакатда қатор террорчилик харакатларини амалга оширди. Бунга жавобан, ҳукуматташкилотни қаттиқтаъқиб остига олди ва 1949 йилнинг февралида Ҳасан ал-Банно ўлдирилди. 1950-1960 йилларда «биродарлар»га раҳбарлик қилган Сайид Кугб ташкилот фаолиятининг янада радикаллашувига замин яратди. Хусусан, у 1965 йилда ёзган «Йўлдаги белгилар» китобида араб жамияти «жоҳилия» даврига қайтиб, маънавий таназзулга учра-ди, бундай вазиятда асл диндорлар жамиятдан ажралиб, алоҳида жамоалар тузишлари ҳамда жоқилияга айланган жамиятни ис-ломлаштириш учун жиҳод олиб боришлари лозим, деган ғояни илгари сурди. Бунда у «жиҳрд» тушунчасини динсизларга ҳатто, унингталқинига қўшилмаган мусулмонларга қарши қуролли ку-раш маъносида қўллай бошлади. Бундан ташқари, Сайид Қутб илк марта дунёвий ҳукумат ва ўзига қўшилмаган мусулмонларга нисбатан «такфир» (кофирликда айблаш)ни қўллаган қолда исломга умуман ёт бўлган — «фитна» (амалдаги давлат тузумига қарши қуролли қўзғолон кўтариш амалиёти)ни ёклаб чиқди. Шуниси диққатга сазоворки, ҳозирда фа-олият юритаётган қатор диний-экстремистик ташкилотлар учун хам бундай ёндашув мафкуравий асос бўлиб хизмат қилмокда. 1950 йилларнинг бошларида Миср ҳукумати «Мусулмон би-родарлар»га очиқфаолият юритишга рухсат берган бўлса-да, таш-килот раҳбариятининг Миср инқилобий Кенгаши фаолиятига таъсир ўтказишга интилиши оқибатида бу ҳуқуқ бекор қилиниб, унинг кўпчилик фаоллари қамоққа олинди. Ташкилот аъзолари-нинг бир қисми Саудия Арабистони, Сурия, Иордания ва Ли-ванга қочиб кетишга мажбур бўлди. 1964 йилда «биродарлар» фаоллари амнистия билан озодликка чиққач, ҳукуматга қарши фаолиятни янгидан бошладилар. Улар-нинг Президент Жамол Абдул Носирга бир неча бор суиқасд уюштириши оқибатида, ташкилот яна тазйиққа учради ва 1966 йили Сайид Қутб бошчилигидаги бир гуруҳетакчилар қатл қилин-ди. Бу «биродарлар» фаолиятидаги террорчилик унсурларининг бирмунча сусайишига сабаб бўлди. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, 1967 йилдаги Араб— Исроил урушидан сўнг, «биродарлар» араб дунёсини бирлашти-риш мақсадида давлат раҳбарларига нисбатан террорчиликҳара-катларини амалга оширишдан воз кечган. Айни чоғда, 1970—1981 йилларда диний уюшма сифатида очиқ фаолият юритган «биродарлар»нинг жамиятдаги таъсири кенга-йибборган. Бироқ«Мусулмон биродарлари»нинграҳбарлари Миср-нинг 1978 йилдаги Кемп-Дэвид ва 1979 йилдаги Вашингтон шарт-номалари асосида Исроил билан бир битимга келишини танқид қилган ҳолда, ҳокимиятга нисбатан муросасиз, радикал мухола-фатчилик мавқеига ўтдилар. 1979-1989 йилларда ташкилот ўзининг фаол ҳаракатини кўпроқ хорижда амалга оширди. Жумладан, Т979—82 йиллар ичида «биродарлар»нинг Суриядаги бўлинмаси томонидан ҳарбий би-лим юртлари курсантлари, ҳарбий хизматга чақирув жойларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари натижасида 200 дан зиёд киши нобуд бўлди. 1982 йил 2 феврал куни Хам шахрида «биро-дарлар»нинг қуролли қўзғолони ҳукумат қўшинлари томонидан катта талафотлар билан бостирилди. Айнан шу даврда ташкилотга мансуб жангарилар Афғонис-тонда совет қўшинларига қарши жангларда фаол иштирок этди. Шунингдек, «Мусулмон биродарлар»нинг Фаластин бўлими Усома бин Лодин билан Покистонда жанговар ҳаракатлар учун кўнгил-лилар ёллаш учун «Мактаб ал-хидамат» номли уюшмасига асос солганлари маълум. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда «Мусулмон биродарлар»-нингминтақавий бўлинмалари Бахрайн, Миср, Иордания, Яман, Қатар, Кувайт, Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Покис-тон, Саудия Арабистони, Судан, Сурия, Туркия, Буюк Брита-ния, Дания, Швейцария, АҚШ, Франция ва Германия каби Мамлакатларда фаолият юритмоқда. Бугунги кунда «Мусулмон биродарлар» 28 кишидан иборат қўмита томонидан бошқарилиб, унинг энг қуйи бўғинини «амир» етакчилигидаги 20 га яқин аъзони ўз ичига оладиган террорчи-лик амалиёти, тарғибот-ташвиқот ишлари, молиявий, моддий-техниктаъминот каби сохаларга ихтисослашган «жамоати исло-мия» гуруҳлари ташкил этади. Қўмита ушбу гурухларнинг фаолиятини «усар ал-исломия» («ислом оилапари») деб аталувчи ўрта поғона тизим орқали мувофиклаштириб туради. Ташкилот аъзолари тайёргарлик ўтаётган, бироқ Қуръонда қасамёд қабул қилмаганлар — «ал-мусоид» (ёрдамчилар), қасам ичган ҳолда расман ташкилот сафига кирганлар — «ал-мутано-сиб» (қўшилганлар), ташкилот фаолиятида бевосита иштирок этаётганлар — «ал-амил» (фаолият юритаётганлар) ҳамда ташки-лот ўзагини ташкил этувчм раҳбарият аъзолари ва етакчилари — «ал-мужоҳид» (жиҳодчилар) каби тўрт даражага бўлинади. Шу билан бирга «Мусулмон биродарлар» таркибида ғоявий раҳнамо-лар вазифасини бажарувчи, хусусан, ташкилот амалга оширажак харакатларга фатво берувчи «саид»лар хам фаолият юритишини қайд этиш лозим. Ташкилот жангарилари махсус лагерларда террорчилик ама-лиётини тайёрлаш ва ўтказишда зарур бўлиши мумкин бўлган хуфя ишлаш асослари, автомашина хайдаш, топографик харита бўйича жой топиш, қуролдан фойдаланиш, қўл жанги ва қўпо-рувчиликни амалга ошириш бўйича машғулотларни ўтайдилар. Баъзи маълумотларга кўра, фаол х.аракат қилувчи «биродар-лар»нинг сони Мисрда 5 мингдан 20 минггача, Сурияда 2 минг, Иорданияда 10 мингга яқин (агар мафкуравий жиҳатдан «биро-дарларга» яқин турувчи Ислом тикланиш партияси аъзоларини қўшиб ҳисоблаганда) ҳамда Ирокда 3 мингдан 5 минггача ки-шини ташкил қилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда «биродарлар»нинг махдл-лий бўлимларидан ажралиб чиқиб, мустақил фаолият юритаётган бир қатор диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд. Улар қаторида Мисрда фаолият юритаётган «Ал-жамоа ал-исло-мия», «ал-Жиҳод», «ат-Такфир вал-Ҳижра», «Жундуллоҳ», Жазо-ирдаги «Қуролланган ислом гуруҳи», Фаластиндаги «ХАМАС», \ «Ислом жиҳоди», Саудия Арабистонидаги «Жумаймана ал-Утей-; бий», барча давлатларда илдиз отишга ҳаракат қилаётган «Ҳизбут| тахрир ал-исломий» каби ташкилотларни кўрсатиш мумкин. А «Мусулмон биродарлар»нинг бўлимлари ҳамда ундан ажрал^ чиққан мустақил гурухдар ўз мақсадлари йўлида асосан ям террор ва портловчи модда ўрнатилган автомобилларни портлг тиш усулидан фойдаланган ҳолда террорчилик амалиётини ўтка-Зиб келмоқца. Бунга 1990 йилда «ал-Жамоа ал-исломий» гуруҳи томонидан Миср парламенти спикери Р.Махгуб отиб ўлдирилга-ни ҳам мисол бўла олади. 1990 йилларда «Мусулмон биродарлар» ташкилоти Миср давлат бюджетинингасосий манбаларидан бири бўлган сайёҳликка зарба бериш орқали иқтисодий беқарорликни келтириб чиқаришга ҳара-катқилди. Масалан, 1996 йил 18 апрелда Қоҳирада 18 грексайёҳи, 1997 йил 17 ноябрда эса Луқсорда 58 нафар турли давлат фуқарола-ри отиб ташланди. Оқибатда, саёхдарнинг оммавий тарзда мамла-катни тарк этиши натижасида мамлакатнинг туризмдан кўрадиган фойдаси жиддий зарар кўрди, Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш инфраструктурасида фаолият юритувчи, миллий ҳунармандчилик билан шуғулланувчи минглаб мисрликлар ишсиз қолишди. «Мусулмон биродарлар» Мисрда расман тақиқданган бўлса-да, деярли очиқ фаолият юритмоқдаки, буни «биродарлар»дан 16 таси мустақил депутат сифатида Миср парламентидан жой олганида ҳам кўриш мумкин. Гарчи, «Мусулмон биродарлар» кўпчилик давлатлар, хусу-сан, АҚШ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритил-маган бўлса-да, гуруҳ ўзининг реакцион мазмунини йўқотгани йўқ. Жумладан, ташкилот етакчиси М.Окифнинг, 2004 йил ба-ҳорида «ХАМАС» ташкилоти етакчиларининг исроилликлар то-монидан йўқ қилинишига жавобан, барча тйусулмонларни АҚШ ва Исроилга нисбатан жиҳодга чақирди. Шунингдек, 2004 йил-нинг 12 майида Миср полицияси ташкилотнинг 54 нафар аъзо-сини Чеченистон, Ироқ ва Фаластинда жанговар тайёргарлик ўтиш ва Мисрда давлаттўнтариши амалга оширишни режалаш-тиришда айблаб қамоққа олгани ҳам фикримиз исботидир. Юқорида амалга оширилган таҳлил «биродарлар»нинг узоқ йиллар давомида олиб бораётган фаолияти Мисрда даврий ра-вишда ижтимоий-иқтисодий беқарорликни келтириб чиқариши билан бир қаторда мусулмон дунёсига мансуб бошқа давлатлар-Да радикал исломий ташкилотлар вужудга келишига мафкура-вий ва ташкилий замин яратгани ҳақида хулоса чиқариш имко-нини беради. «Мусулмон биродарлар» тарғиб этган ғоялар Миср билан гео-Фафик жиҳатдан туташиб кетган Фаластин ҳудудида турли ди-ний-экстремистик уюшмалар, хусусан, «ХАМАС» ташкилоти вУжудга келишига сабаб бўлгани ҳам мазкур фикрнинг ўринли эканини тасдиқлайди. Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling