Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Якин Шарқда террорчи гурухларнинг пайдо бўлиш сабаблари.Халқаро терроризмнинг молиявий ва иқтисодий манбалари


Download 231.81 Kb.
bet29/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Якин Шарқда террорчи гурухларнинг пайдо бўлиш сабаблари.Халқаро терроризмнинг молиявий ва иқтисодий манбалари


Режа:


1)ИШИД харакатининг юзага келиш сабаблари
2) Tashkilotning asosiy g‘oyalari. Moliyaviy manbalari
3)Ташкилот фаолияти ИШИД нинг юзага келиши ва фаолияти

Тинчлик бу барча халқларнинг, шунингдек ўзбек халқининг ҳам азалий орзуси бўлиб келган. Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади.


Ироқ ва Суриянинг бир қанча ҳудудларида қонли тўқнашувларни амалга ошираётган, ҳозирги кунда ўзларини “Ислом динининг ҳимоячилари” деб атаётган “Ислом давлати” террористик ташкилот.
Хўш, бу қандай тоифа-ки, ҳеч қандай ўзининг тарихига эга бўлмай туриб, шоша-пиша бир катта давлатга асос солса? Сўнг, ўз гуруҳларига қўшилмаганлар ёки тан олмаганларни шафқатсизларча жазоласа? Уларнинг иддаоларини кўриб, билиб турган мусулмон олами ва жаҳон ҳамжамияти қандай кайфиятда?
Юқоридаги саволларга жавоб топиш учун, энг аввало, мазкур ташкилотнинг пайдо бўлиш тарихига назар ташласак.
Ташкилот номи. Ҳозирда Ислом давлати – (қисқача ИД, аввал, Ироқ Ислом давлати”, “Ироқ ва Шом Ислом давлати” деб номламоқда) салафий-жиҳодий йўналишидаги террористик қуролли гуруҳ. Ироқ ва Сурия ҳудудида тарқалган. Гуруҳ етакчиси – Абу Бакр Бағдодий.
Ташкилотнинг асосчиси. Гуруҳ 2006 йил 15 октябрда бир гуруҳ қуролли жамоаларнинг йиғилиши натижасида юзага келган. Гуруҳга Абу Умар исмли шахс етакчи этиб сайланган. Бир қанча қўпорувчилик ҳаракатларини ўз бўйнига олган.
2010 йил 19 апрелда Абу Умар Бағдодий ўлдирилгандан сўнг гуруҳга Абу Бакр Бағдодий етакчи бўлади. Манбаларда келишича, Абу Бакр Бағдодийнинг икки нафар асосий ёрдамчиси бор. Булар: Абу Али Анборий; у ҳаракатнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини бошқаради. У Саддам Ҳусайн армиясида собиқ генералдир. Иккинчиси, Абу Муслим Туркмоний; у Ироқ армиясида етакчи разведка мутахассиси бўлган.
Ташкилотнинг асосий ғоялари. Ташкилот халифаликни қайтариш ва шариатни татбиқ қилишни мақсад қилади.
Молиявий манбалари: Ташкилот Ироқнинг Мосул ва бошқа минтақаларини эгаллагандан сўнг дунёдаги энг бой террористик ташкилотлардан бирига айланган. Расмий баёнотларда айтилишича, Мосул шаҳридаги Марказий банкидан 500 миллиард Ироқ динорини қўлга киритган. Ҳаракатга тегишли оммавий ахборот воситалари: Ҳаракатнинг “Добиқ” номли журнали бор.
Ҳарбий кучлари: ИШИД тасарруфида Ироқ ва Сурия армиясидан қўлга киритган бир қанча танклар, ракеталар, зирҳли техника ва бошқа қуроллар бор.
Ҳаракатга муносабат: Ҳозирги кунда “Ислом давлати” томонидан бошқарув ўрнатилган ҳудудларда на исломий ва на инсоний тамойилларга тўғри келадиган қонунлар жорий қилинмоқда. Жумладан, христиан дини вакилларини “зиммий” ҳукмида ҳисоблаб, улардан “жизя” солиғини мажбурлаб ундириш, уларга хоч осиб юрмаслик, ибодат вақтида овоз кучайтиргичлардан фойдаланмаслик каби тақиқлар белгилаб қўйилган. Шунингдек, ҳар қандай мусиқий дисклар ёки мусиқа асбобларини сотиш ҳам ман этилган. Мусулмон аёлларга нисбатан эса ўта мутаассибона ҳукмлар жорий қилиниб, уларни бузганларга ўрта аср жазо методлари қўлланмоқда. Бутун дунё мусулмон уламолари “Ислом давлати”нинг фаолиятини танқид қилиб, ҳаракат томонидан эълон қилинган халифалик ислом таълимотларига зид экани ва уни тан олиб бўлмаслигини таъкидламоқдалар.
ИШИДнинг пайдо бўлиши сабаблари:
- Ироқдаги нотинчлик.
- Суриядаги кескин вазият.
- “Ал-Қоида”ни сиёсий майдонда сустлашиши.
- Катта нефт захираларининг террорчи ташкилотларнинг тасарруфигаўтиши.
- Ўз вақтида бу ташкилотга нисбатан писанд қилмаслик кайфияти бўлгани боис.
- Мутаассиб шахсларнинг “Ислом давлати”га қўшилиши тугамаётгани.
- Интернет - ташкилотнинг асосий тарғибот воситаси сифатида.
- Ташкилотнинг фаолияти ўта шафқатсизликка асосланганлиги ва уни намойиш қилиши.
- “Ислом давлати” ўз ташкилотига қўшилмаганларни омма олдида жисмонан йўқ қилишни лозим топгани.
- Жаҳон сиёсий ҳамжамияти ҳали-ҳамон бу террористик ташкилотга сўнгги қарорини билдирмаётганида.
“Ислом давлати” фирқасининг хатолари ва ботил эътиқодда эканлигини очиқ-ойдин исботловчси 20 та раддия. Қуйида Аллоҳ бузғунчиликни севмаслигини, бундай ҳаракатлар ислом дини таълимотига мутлақо зид эканини, соғлом эътиқоддан адашиб, залолатга юз тутиб, барча бузғунчиликлар ва фитналар гирдобида ўралашиб қолган мазкур ташкилотга қарата Қуръони карим, ҳадиси шариф ҳамда дунёнинг машҳур ва етакчи уламоларининг раддияларини келтирамиз:
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Уларга: “Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!” – дейилса, улар: “Албатта, биз чин ислоҳчилармиз”, – дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар”. (Бақара, 11-12). Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) (хорижийлар ҳақида огоҳлантириб): “Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зарарига юради”, – дедилар”.
Дунёнинг бир юз йигирма олтита (126 та) уламоларидан иборат олимлар Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввадал-Бадрийга ҳамда “Ислом давлати” номи билан фаолият юритаётган экстримистик ташкилотларга мансуб бўлган шахсларга ва жангчиларга “Очиқхат” юборишди. Ушбу “Очиқ хат”да келтирилган мазкур ташкилот томонидан содир этилаёнган айрим хатоларни иқтибос тарзида келтирамиз:
2. Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно” (33-оят). Яна Аллоҳ таоло Анъом сурасида шундай дейди: “Айтгин: “...Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд, ақл юритсангиз” (151-оят). Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: “Шунинг учун ҳам Бану Исроилга: “Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади”, – деб ёздик. Батаҳқиқ, расулларимиз уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар олиб келдилар. Сўнгра, ўшандан кейин ҳам улардан кўплари ер юзида ҳаддан ошувчилардан бўлдилар” (32-оят). “Ислом давлати” эса жуда кўп бегуноҳ одамларни ўлдиришни ўзларига раво кўрмоқда. Қатл этилаётган инсонлар жангчи ҳам, ҳатто қуролланган ҳам эмас эдилар. Улар сизлардан бошқача фикрдаги одамлар эди, холос.
3. Маълумки, барча динларда элчиларни ўлдириш ҳаромдир. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Жорий бўлган суннатга кўра, элчилар қатл қилинмайди”.
4. Бу улкан, муҳим, узун мавзу борасидаги гапни мухтасар қиладиган бўлсак, сизлар аёлларни қамоқлардаги, концлагерлардаги шароитга солиб қўйдингиз. Уларни ўз қарашингизга кўра кийинишга мажбурладингиз, кўчага чиқишларини ва таълим олишларини ман қилдингиз. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир” деганлар. Қуръони Каримдан биринчи тушган сўз “Ўқи!” бўлган. Аллоҳ таоло Нисо сурасида “Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! У билан ўзаро сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир” деган (1-оят). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёлларга яхшилик қилинг”, деганлар.
5. Сизлар болаларни урушда, одам ўлдиришда қатнашишга мажбурладингиз, уларни шунга ўргатдингиз. Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади: “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ ҳамда «Роббимиз, бизни ушбу аҳолиси золим шаҳардан чиқаргин, бизга Ўз томонингдан валий ато қилгин ва Ўз томонингдан ёрдамчи бергин”, деяётган хўрланган эркагу аёл ва болалар йўлида жанг қилмайсизлар?!” (75-оят).
6. Ҳадлар ислом шариатида вожибдир, бундан бошқача эмас. Лекин, ҳадларни татбиқ қилиш учун аввал огоҳлантириш, ҳушёрликка чақириш лозим. Қийинчилик пайтларда ҳадлар татбиқ қилинмайди. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи ҳолатларда ҳадларни қоим қилмас эдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг очлик йилларида ҳадларга амал қилмай қўйгани маълум ва машҳурдир. Барча шаръий мазҳабларда ҳадларни ижро қилиш очиқ-ойдин бўлади, раҳм-шафқат билан татбиқ қилинади, уларнинг шартлари ҳад татбиқ қилишни оғир бир ишга айлантириб қўяди.
7. Жангчиларингиз одамларни фақат ўлдириш билан кифояланиб қолишмади, балки қатлга хорлаш, таҳқирлаш, масхара қилишни қўшишди. Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида: “Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир” (11-оят).
8. Шаръий ва фиқҳий жиҳатдан халифалик – раҳбарликни англатади. Халифа эса луғавий ва шаръан ислом умматининг раҳбаридир ва халқ номидан иш кўрувчи вакилидир.
Мазкур гуруҳнинг (ИД) халифаликни эълон қилиши уни йўлга қўйиш учун етарли эмас ва бу юқоридаги шаръий ҳақиқатларга мутлақо зиддир.
9. Исломда барча давлат ва шаръий бошқарув ишлари “шўро” (маслаҳат кенгаши) асосида амалга оширилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “...Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур...”, деган (Шўро,38) ва яна “...ва улар билан кенгашиб иш қилинг!...” дейди (Оли Имрон, 159). Умар ибн Хаттобни, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб (р.а.)ларни халифаликка сайлаш маслаҳат кенгаши билан амалга оширилган.
10. Фақатгина бир гуруҳ тарафидан эълон қилинган халифалик тан олинмайди.
11. Бу ишларнинг барчаси ҳақиқий ислом халифалигининг шаънига доғ туширади.
12. Ислом халифалиги ва унинг иккинчи марта қайтарилиши жуда қийиндир. Лекин унинг шакл ва мазмуни дунё мусулмонларининг бирлигини ифодалайди. Бундай у ёки бу ерларда халифаликни эълон қилиш билан эмас.
13. Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом “Ислом давлати” ташкилоти жиҳод номи билан мусулмонларни ўлдираётганлар аслида ислом динидан йироқ, деб таъкидлади.
14. Миср Араб Республикасининг собиқ муфтийси Алий Жума айтади: “Албатта, “Ислом давлати” тўсатдан пайдо бўлиб қолган эмас. Уларнинг сифатлари ислом динининг қадимги манбаларида ҳам Ҳазрати Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг сўзларида баён қилинган. Ҳазрати Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг айтган сўзларини Нуъайм Ибн Ҳаммод ўзининг “ал-Мотеъ ал-фитан (катта фитналар” номли китобининг 1 жилд 210 саҳифасида келтиради: “Қачон қора байроқларни кўрсангиз, жойларингиздан қўзғалманглар..”.
15. Динни ниқоб қилиб, инсонларни кофирликда айблаб, уларнинг қонини тўкишни ҳалол санаган бундай боғий жамоа томонидан халифаликнинг эълон қилиниши Пайғамбар (а.с.)нинг тутган йўлларига мутлақо зиддир.
16. Мазкур халифаликни эълон қилганлар ўзларини олимлар, ҳар қандай масалани ҳал қилишга қодир бўлган уламолар жамоаси деб ҳисобласада, аслида, улар на аҳли илм ва на мусулмон уламолари жамоасидан.
17. Улар ўзларига лозим тутган ишлардан ҳам воз кечадилар.
18. Бу каби халифаликни эълон қилиш ислом аҳлига кўплаб мусибатларни олиб келиши, ёмонлик, фисқу-фасод ва фитналарнинг кўпайишига сабаб бўлгани нуқтаи назаридан шариатга ҳам хилоф бўлиб, унда ўзаро қон тўкишлар, зўравонлик, инсонлар қўли, бошини танасидан жудо қилиб, бундан роҳатланиш каби ишлар орқали исломни ёмон отлиқ қилишдан бошқа нарса эмас.
19. Халифага байъат қилмаган мусулмонларни гуноҳкор санаб, уларга итоат этмаган мусулмонлар қони ва молини ҳалол ҳисоблаблашлари, баъзи бошлиқларининг “Қон – шаробимиз”, дейишларининг исботидир.
20. “... Бироқ, “Исломий давлат” қилган эълони шаърий нуқтаи назардан тўғри эмас. Ҳамда бу нарса Сурияда курашаётганлар ва Ироқнинг суннийлари учун хавфи оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Етук олим Қаразовий сўзига кўра, радикал қарашлари билан танилган бир гуруҳ тарафидан “халифа тайин” қилиниши шариат талабларига мувоффиқ эмас. Халифа унвонини бир гуруҳ эмас, балки бутун мусулмон уммати бериши керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, хулоса ўрнида аҳоли ўртасида, ёшлар ҳамда аёллар ичида диний мутаассибликнинг тарқалиши, ақидапараст, эстримистик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, бу жамият ва табиатдан нафас олаётган ҳар бир инсоннинг бурчи эканини унутмаслик зарурдир.
Tinchlik bu barcha xalqlarning, shuningdek o‘zbek xalqining ham azaliy orzusi bo‘lib kelgan. Tinchlik insonparvar va bag‘rikeng xalqimizning tili va dilidan mustahkam joy olgan eng oliy qadriyat hisoblanadi.
Iroq va Suriyaning bir qancha hududlarida qonli to‘qnashuvlarni amalga oshirayotgan, hozirgi kunda o‘zlarini “Islom dinining himoyachilari” deb atayotgan “Islom davlati” terroristik tashkilot.
Xo‘sh, bu qanday toifa-ki, hech qanday o‘zining tarixiga ega bo‘lmay turib, shosha-pisha bir katta davlatga asos solsa? So‘ng, o‘z guruhlariga qo‘shilmaganlar yoki tan olmaganlarni shafqatsizlarcha jazolasa? Ularning iddaolarini ko‘rib, bilib turgan musulmon olami va jahon hamjamiyati qanday kayfiyatda?
Yuqoridagi savollarga javob topish uchun, eng avvalo, mazkur tashkilotning paydo bo‘lish tarixiga nazar tashlasak.

Tashkilot nomi. Hozirda Islom davlati – (qisqacha ID, avval, Iroq Islom davlati”, “Iroq va Shom Islom davlati” deb nomlamoqda) salafiy-jihodiy yo‘nalishidagi terroristik qurolli guruh. Iroq va Suriya hududida tarqalgan. Guruh yetakchisi – Abu Bakr Bag‘dodiy.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling