Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари
Xalqaro terrorizmning moliyaviy va iqtisodiy manbalari
Download 231.81 Kb.
|
maruza-matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терроризмиинг молиявий манбалари.
Xalqaro terrorizmning moliyaviy va iqtisodiy manbalari
Режа: 1)Терроризмиинг молиявий манбалари 2) Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш — долзарб вазифа 3) Терроризмни озиклантираётган ижтимоий-иқтисодий омиллар-ни бартараф этиш Терроризмиинг молиявий манбалари. Замонавий терроризм хил-ма-хил молиявий манбалардан озик.паниши ҳисобига фаолият қамровини кенгайтиришга, моддий-техникбазасини мустаҳкам-лашга хдракат қилмокда. Бунда, шартли равишда ички ва ташқи манбаларни ажратиш мумкин. Ички манбалар сирасига террорчи ташкилотларнинг очиқ, расмий фаолият юритувчи тузилмаларидан келадиган дарома-дини ҳамда жиноий йўл билан топилган ва уюшма аъзолари-нинг бадал тўлаши ҳисобига олинадиган маблағларни киритиш мумкин. Террорчи гуруҳлар кўпгина ҳолларда иккинчи бир шахс ёки ташкилотлар номидан капитал тез айланадиган (банк иши, сав-до, ресторанлар очиш, қурилиш, транспорт) соҳаларда фаолият кўрсатувчи корхоналар очишга эътибор қаратмокдалар. Жумла-дан, манбаларда «ал-Қоида» ташкилоти Яқин Шарқ ва Шимо-лий Африка мамлакатларида транспорт, қимматбаҳо металл қазиб олиш, балиқчилик каби йўналишларда даромад манбаларини шакллантиргани қайд этилади. Айни пайтда, террорчи ташкилотлар даромад орттириш мақ-садида босқинчилик, товон ундириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, қимматбаҳо металл ва тошлар контрабанда-си, сохта пул ва қимматли қоғозлар ишлаб чиқиш, шунингдек, фоҳишабозлик уйлари ва қиморхоналар очиш ҳамда тотализатор-лар ташкил қилиш каби жиноий усуллардан ҳам кенг кўламда фойдаланишини таъкидлаш зарур. 1999 йилда Қирғизистонга бостириб кирган, ўзини «Ўзбе-кистон исломий ҳаракати» деб атайдиган ташкилот жангарила-ри музокара олиб бориш учун келган вакилларни 50 минг доллар ҳисобига қўйиб юборгани, 2003 йилнинг 27 мартида «Шарқий Туркистон озодлик ташкилоти»га мансуб террорчи-лар Қирғизистонда 19 та хитойлик савдогарни ўлдириб, улар-нинг катта миқдордаги пулини ўзлаштирганлари бунга мисол бўла олади23. Шу билан бир қаторда, БМТ маълумотларига кўра, транс-миллий жиноий гурухлар гиёҳванд моддалар савдосидан йилига 400 миллиард доллар даромад олади ва ушбу маблағнинг бир қисми террорчилик гурухлари ихтиёрига ўтказилади24. Бундан ташқари, деярли барча экстремистик ташкилотлар-нинг аъзолари микдори ойлик даромаднинг 5-20 фоизини таш-кил этадиган ойлик бадал («байтулмол» ёки «таборроъ») тўлаши-ни ҳам қайд этиш лозим. Ҳомий давлатлар, турли диний, хайрия ташкилотлар ва ало-ҳида шахслар, шунингдек, Яқин Шарқ ва Ғарб давлатларидаги баъзи ижтимоий гуруҳлар томонидан мақсадли йиғиладиган пул-лартеррорчи гурухларнингташқи молиявий манбаи ҳисобланади. Соҳа мутахассислари ва айрим тадқиқотчилар фикрича, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган қарийб 150 та ноҳукумат исломий ташкилотлари жангарилик амалиётларини молиялаштиришда гу-мон қилинмокда. Жумладан, «Ал-Ҳарамейн» жамғармаси каби қатор ноҳукумат муассасалар ана шундай ёрдам кўрсатаётганлик-■ да айбланмокда. Бунга исломий экстремистик ҳаракатлар ва ташкилотлар то-монидан олға сурилаётган айрим шиорлар ҳам сабаб бўлмоқда. Жумладан, исломий экстремистлар «мусулмон дунёсидаги муам-моларнингбош сабабчиси - ривожланган.Ғарб давлатларидир», деган иддаони илгари сурадилар. Шундан келиб чиқиб, Ғарб дав-латларига қарши барча воситалардан фойдаланган ҳолда кураш-моқ лозим, деган хатарли даъват уларнинг мафкурасида марка-зий ўринлардан бирини эгаллаб келмокда. Айрим маълумотларга кўра, дунё бўйлаб содир этилаётган террорчилик ҳодисалари-нинг 80 фоизи ислом байроғи остида амалга оширилаётганини ҳам қисман шу билан изохлаш мумкин. Террорчи гурухларга кўрсатилаётган молиявий ёрдам кўлами-ни биргина МДҲ таркибидаги мам-лакатлар ҳудудида фаолият юритувчи террорчи ташкилотларга 60 га яқин диний ташкилот-лар, 100 га яқин хорижий компания ва ўнлаб банклар ҳомийлик қилаётганида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, баъзи экспертлар че-чен жангариларига «Тайба», «Саар фаундейшн», «ал-Иғоса» (Сау-дия Арабистони), «ал-Қоида», «Мусулмон биродарлар», «Ижти- 21 Қаранг: Омуралиев Н., Элебаеча А. Баткентские собьмшя в Киргизстаие. //Центральная Азия и Кавказ, 2000. №1(7). - С.25 24 Қаранг: Содействие стабильности в Центральной Азии //Труди междупа-родиой конфереиции 15-20 мая 2000 г. в Ташкенте. - Т.: 2000. - С.39 75 моий ислохртлар жамияти» (Кувайт), «ХАМАС», Қатар хайрия жамияти, «Ал-жамоа ал-мусаллаҳа» (Жазоир) ташкилотлари ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар25. Ўз навбатида, ўзини «Ўзбекистон исломий ҳаракати» деб атовчи ташкилот ҳам қатор ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланади. Му-тахассислар улар қаторига «ал-Қоида», «Мусулмон биродарлар», «Ҳизбуллох», «ХАМАС» каби террорчи гурухларни киритадилар. Террорчи гуруқлар ҳозирда ўз молиявий манбалари билан банк тизими имкониятлари ва замонавий технологиялардан фойдаланган мураккаб алоқа тизимларини шакллантиришга харакат қилмокда. Натижада, ушбу манбаларни аник^аш ва йўқ қилиш тобора қийинлашиб бормокда. Жумладан, айрим маъ-лумотларга кўра, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг, 2003 йилнинг ноябрига қадар 148 мамлакатдаги 300 дан зиёд ташкилотларга тегишли 1400 та ҳисоб рақами «музлатилган». Бундан террорчи гурухлар 200 миллион доллар зарар кўриш-ганига қарамай, ўз молиявий манбалари билан янги алоқалар-ни шакллантириш ҳисобига жанговар қобилиятларини қайта тиклаб олишга интилмокда. Терроризмнинг молиявий манбаларига барҳам беришга халқ-аро миқёсда алоҳида ах,амият берилмокда. Дунёнинг кўпгина дав-латлари, жумладан, Узбекистонда \ам терроризмни молиялаш-тиришга қарши кураш хақидаги махсус қонунлар қабул қилинган. Мазкур йўналиш халқаро ташкилотларнинг қам диққат маркази-датурган вазифалардан хисобланади. Хусусан, охирги йилларда Усома бин Лодин ва бошқа террорчи шахслар хамда ташкилот-ларга тегишли дунё банкларидаги ҳисоб рақамларини «ҳибсга олиш»га бағишланган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1333, 1390 ва 1455-қарорлари қабул қилиниб, улар деярли барча давлатлар томонидан ижро этилмокда. Айрим давлатлар баъзи мамлакатларни халқаро терроризмни молиявий таъминлашда айбламокда. Бироқушбу масала бўйича дунё давлатлари ягона фикрга эга эмас. Шунинг учун ҳам, АҚШ-нинг баъзи давлатларни халқаро жараёнлардан сиқиб чиқариш, улар билан ҳамкорлик қилмаслик каби даъватлари, асосан, эъти- борсиз қолиб кетмокда. Нима бўлганда ҳам қайд этилган далиллар замонавий терро-ризмнинг кенгтармоқотаётгани ва ўзини ўзи таъминловчи орга-низмга айланаётганини, уни бартараф қилиш учун изчил ишлай-диган халқаро тизимни шакллантириш зарурлигини кўрсатади. Террорчи гурухларнинг молиявий томирларини қирқиш эса, ушбу йўналишдаги энгдолзарб масалалардан бири ҳисобланади. 25 Қаранг: «Интернационал политик», 2002. № 3. - С.67 Download 231.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling