Қайта суғурталаш


Download 58.5 Kb.
bet1/4
Sana17.12.2022
Hajmi58.5 Kb.
#1025422
  1   2   3   4
Bog'liq
1353598267 40178


www.arxiv.uz

Режа:



  1. Қайта суғурталашнинг мохияти ва зарурлиги.

  2. Қайта суғурталаш муносабатларини ифодаловчи атамалар ва уларни гурухлаш.

  3. Қайта суғурта қилишда шартномаларни тузиш ва ижро этиш тартиби.

  4. Нисбий ва нонисбий қайта суғурта қилиш.



Қайта суғурталашнинг мохияти ва зарурлиги
Жахон иқтисодиётининг ривожланиши ва янгидан-янги замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида юқори қийматга эга бўлган техника, траспорт воситалари ва бошқалар пайдо бўлди. Хусусан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида атом электр станциялари, атом сув ости кемалари хамда йирик авиалайнерлар ишлаб чиқариш ривожланди. Бунга ухшаш объектларни кўплаб келтириш мумкин. Маълумки, юқорида кайд қилинган объектлар ва кўрилмаларнинг қиймати бир неча 10 миллион долларни ташқил этади. Шундан бир нечтасини суғуртавий химояга олиш алохида суғурта компанияси учун муайан кийинчиликларни келтириб чиқаради. Баъзи холларда, хаттоки молиявий баркарор бўлган йирик суғурта компанияси хам бир нечта атом электр станцияларини тўлалигича суғурта химоясига оломаслиги мумкин. Суғурта компанияси етарли миқдорда маблағи бўлмай туриб, йирик қийматга эга бўлган самолёт ёки юк кемасини суғурталаса суғурта ходисаси руй берганда тегишли қопламани тўла олмайди ва банкрот бўлиши мумкин. Суғурта компанияларининг молиявий баркарор фаолият кўрсатишни таъминловчи усуллардан бири - қайта суғурта тизимидир. Дунёда дастлабки қайта суғурта қилиш компанияси, бундан қарийб 150 йил олдин Германияда ташқил этилган. Ушбу қайта суғурталаш компаниясини ташқил қилишдан асосий мақсад, суғурта компанияларини молиявий баркарорлигини таъминлашга каратилган. қайта суғурта қилиш, ўз мохиятига кўра рисқни тақсимлаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. қайта суғурта қилиш операцияларини оддий суғурта компаниялари ва ихтисослашган қайта суғурта қилиш компаниялари хам амалга оширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида»ги қонунининг 11-моддасига мувофиқ, қайта суғурта қилиш суғурталовчининг суғурта товон пулини ёки суғурта сўммасини тўлаш хавфини бутунлай ёки кисман бошқа суғурта ташкилотига (ташкилотларига) улар ўртасида тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича топширишдир.



Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling