Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш — долзарб


Download 231.81 Kb.
bet36/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш — долзарб вазифа. XX асрнинг иккинчи ярмида халқаро миқёсда ўзини ба-ралла намоён этаётган хатарли воқеликлардан бири, шубҳасиз, диний экстремизм ва ундан озикданаётган ҳамда диний шиорлар билан ниқобланган терроризмдир. Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб эт-мокдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмокдалар. Бошқача айтганда, «диний экстремизм» ва «халқа-ро терроризм» деган тушунчалар ҳаётий воқеликнинг ажралмас қисмидек қабул қилинмоқда. Бу — ниҳоятда ачинарли ҳол, ал-батга.
Хўш, нега бундай бўлмоқда, деган савол туғилади.
Сабаби - XIX асрнинг охирларида салтанат соҳиблари ва дав-лат арбобларига қарши қуролли ҳужумлар шаклида пайдо бўлган сиёсий терроризмни бугун ҳар қадамда учратиш мумкин. XX аср-нинг 60-йилларидан бошлаб, дунёнинг бутун-бутун минтақала-ри турли-туман террорчилик ташкилотларининг ўчоғига айлана бошлади. Маълумотларга кўра, бугунги дунёда 500 га яқин тер-рорчиликташкилотлари фаолият кўрсатмокда. 1968—1980 йиллар давомида улар 6700 га яқин террорчилик амалиётини содир эт-дилар. Натижада 3668 киши ҳалок бўлиб, 7474 киши турли жаро-ҳатлар олган. ^,
Замонавий терроризмнинг иккита алоҳида хатарли белгисини ажратиб кўрсатиш мумкин: бир томондан, у тобора шафқатсиз-роқ ғайриинсоний моҳият, иккинчи томондан, ақлга сиғдириш қийин жуғрофий кўламлар касб этиб бормокда. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда ҳар йили 650 дан ортиқ бундай ҳодисалар содир этилмокда. Бу дегани — ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, камида иккита қўпорувчилик амалга оширилмоқца. Хатарли жиҳати шун-даки, уларнинг сони мунтазам ошиб бормоқца. Масалан, 1992 йилда ана шундай нохуш воқеаларнинг умумий сони 362 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 600 дан ошиб кетди.
Шиддат билан чуқурлашиб бораётган дунёнинг глобаллашу-ви, содда қилиб айтганда, унда кечаётган жараёнлар деярли бар-ча мамлакатларни қарийб бирдек қамраб олаётгани бу каби ғай-риинсоний ҳаракатларнинг хатарли оқибатларини жиддий оширмоқда. Экстремизм ватерроризм одамларнингэртанги кун-
га бўлган ишончига путур етказибгина қолмасдан, балки халқ-аро миқёсдаги муаммоларни, жумладан, турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишончга соя ташламокда, жаҳон тараққиётинингтамал тоши бўлган халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожла-нишига тўсиқ бўлмокда.
Экспертларнинг фикрича, дунёда фаолият кўрсатаётган тер-рорчиликташкилотларининг юздан ошиғи энгзамонавий қурол-лар билан яхши таъминланган йирик уюшмалардан иборат. Улар турли қўпорувчиликларни содир этиш жараёнида ўзаро қамкор-лик қиладилар, маълумотлар алмашадилар, зарур ҳолларда, бир-бирларига ҳарбий, молиявий ва бошқа шаклдаги ёрдамни кўрса-тадилар. Бундай ташкилотларнинг энг йириклари қаторига «ал-Қоида», «ал-Жиҳод ал-Исломий», «ат-Такфир вал-Ҳижра», «Ҳизбуллох», «ХАМАС» (Фаластин исломий қаршилик ҳарака-ти), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех» ва «Лашкари жи-қод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) каби-ларни киритиш мумкин. Охирги йилларда халқаро миқёсда амал қилаётган яна бир исломий ташкилот - «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий»нинг фаолияти асосли равишда дунёнингтурли мам-лакатларидаги террорчилик амалиётларни содир этганликда
кўрилмокда.
Масаланинг яна бир таассуфли жихати шундаки, диний ли-босларга ўралган террорчи ташкилотларнинг мутлақ кўпчилиги муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган.
Динни қурол қилиб олган бундай экстремистик ҳаракатлар бугун умуман кишилик жамияти ҳаётига жиддий тахдид солмоқ-да дейиш мумкин. Шунинг учун, бугун, сиёсатшуносликда «жа-миятнинг диний хавфсизлиги» деган янги тушунча шакллан-мокда. Мутахассислар дин ниқоби остида содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг асл моҳиятини ифода этувчи ил-мий мезонларни қидирмокдалар. Хуқуқий мазмун ва моҳиятга эга ана шундай атамалардан бири сифатида «диний-сиёсий тер-роризм» тушунчасидан фойдаланиш ва унинг халқаро миқёсда эътироф этилишига даъват этмокдалар.
Баён этилганларни назарда тутиб фикр юритилса, муста-\ қиллик қўлга киритилгандан бери мамлакатимиз ва халқи-мизнинг оромини бузиб келаётган қўпорувчилик хуружлари, жумладан, 2004 йилнинг март-апрель ва июль ойларида со-дир этилган воқеалар кенг кўламли халқаро террорчилик ту-зилмасининг навбатдаги кирдикорларидан бири эканига ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Дунёнинг энг хавфли террорчи гуруҳлари қаторига киритилган, «Ўзбекистон исломий ҳарака-ти»нинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, АҚШ ва Исроил давлатлари элчихоналарига қарши уюштирилган қўпорувчиликлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани мах-сус хизматлар ва кенг жамоатчиликни чалғитишга уриниш-дан бошқа нарса эмас. Ушбу қўпорувчи ташкилотнинг бош ҳомийси Усома бин Лодин асос солган «ал-Қоида» номли дун-ёдаги энг йирик террорчи ташкилот ва унинг шериклари «ал-Жиҳод ал-исломий», «ал-Муҳожирун», «Ҳизбут-таҳрир» каби диний экстремистиктузилмалар экани, халқаро миқёсда амал-га оширилаётган кенг кўламли қўпорувчиликларнинг узвий қисми эканига яна бир далилдир.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling