Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Диний экстремистик ташкилотлар фаолияти


Download 231.81 Kb.
bet39/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Диний экстремистик ташкилотлар фаолияти. Минтақамизда фаолият юритишга интилган уюшмалар кшчэрида энг аввало «Ис-лом лашкарлари», «Адолат», «Таблиғчилар», «Акромийлик», «Ўзбекистон исломий ҳаракати» кабиларни айтибўтиш мумкин. Уларнинг баъзилари бутунлай йўқ қилинган бўлса, айримлари-нинг қолдиқлари бугунги кунда бошқа ҳаракат, ташкилотлар таркибига сингиб кетганини таъкидлаш зарур. Хусусан, 1990— 1992 йилларда Наманган вилоятида «Адолат» ҳаракати фаолла-ри 20—30 кишидан иборат гуруҳлар тузиб, ҳуқуқ-тартибот идо-ралари вазифаларини ўз зиммаларига олишга ҳаракат қилдилар. Одамларни асоссиз равишда у ёки бу жиноятларда айблаш, ша-риат қоидаларига асосланган ҳолда кишиларни гуноҳкор деб эълон қилиш орқали турли жазоларни қўллашга ҳаракат қилган мазкур уюшма фаолияти 1992 йил апрел ойининг охирларида бутунлай тугатилди.
1996 йилда ташкил топган «Узбекистон ислом ҳаракати» («ЎИҲ») таркибига 1992—1993 йилларда фаолияти тугатилган қатор Диний-экстремистик ташкилотларнинг собиқ фаоллари кирган, УИҲ аъзолари Бирлашган тожик мухолафати (БТМ) тарафида Фуқаролар урушида иштирок этди. ЎИҲ дала қўмондонлари низо
112
ҳал қилиниши жараёнида Тожикистон ҳукумати ва БТМ ўрта-сида имзолаган битим шартларини бажаришдан бош тортдилар ва улар Тожикистонни тарк этиб, Афғонистон ҳудудига ўтиб
кетдилар.
Жаҳоннинг қатор мамлакатларида ЎИҲ расмий равишда тер-рорчилик ташкилоти деб тан олинган. Чунончи, у АҚШ давлат департаменти томонидан тайёрланган ва Конгресс тасдиклаган хорижий террорчиликташкилотлари рўйхатига киритилган. Шун-дан келиб чиқиб, ташкилотнинг аникланган барча молиявий х,исоблари «музлатилган». Россия Федерацияси Олий суди ва Бош прокуратураси ҳам ўзининг 2003 йил 14 февралдаги қарори би-лан уни террорчиликташкилоти сифатида эътироф этган.
Ҳаракат Марказий Осиё ҳудудида «Буюк ислом халифалиги»-ни тиклашни, унга мусулмонлар яшайдиган Кавказ ва Россия Федерациясининг Волгабўйи республикаларини ҳам қамраб олиш мақсадини илгари суради. Унга эришишда қўпорувчилик, террор-чилик ҳаракатларини амалга ошириш, ҳарбий ҳаракатлар уюшти-риш, одамларни гаровга олиш орқали Ўзбекистондаги ички сиё-сий вазиятни беқарорлаштириш асосий вазифа қилиб белгиланган. 2001 йилдатерроризмга қарши иттифоқнинг Афғонистонда бошлаган жанговар амалиётлари натижасида ЎИҲ нинг асо-сий кучлари ва базалари йўқ қилинди. Ҳаракат тузилмаси бу-тунлай барбод қилинди хамда унинг жанговарлик қобилияти
сусайтирилди.
Нурчилар. Асосчиси туркиялик Саййид Нурсий Бадиуззамон бўлган мазкур ташкилотнинг асл мақсади — мавжуд ҳокимият учун қарши чиқувчи ўта диний, мутаассиб кишиларни тарбия-
лашдан иборат.
Оқим вакиллари ўзларига янги аъзони жалб этишда биринчи навбатда, нурчилар жамоаси фаолияти сиёсатдан узоқдеган фикр-ни сингдиришга қаракат қиладилар. Аслида бу бир ниқоб бўлиб, уларнинг фаолияти негизида айнан сиёсатга аралашув ётади.
Ҳозирги кунда «Нурчилик» ҳаракати Туркиядаги энг нуфуз-ли оқимлардан бири бўлиб, таълим соҳасида Туркия миллий таъ-лим вазирлигидан кейинги мавқени эгаллайди. Ҳаракат таълим соҳаси билан бирга, мамлакатдаги ОАВ қаётида ҳам кучли мав-қега эга бўлиб, турк ва инглиз тилида чиқувчи 14 та журнал, «Замон» кундалик рўзномаси, «Сомон йўли» телевизион канали ва 2 та радиостанция фаолиятини назорат қилиб боради.
Бу оқимнинг юртимизга кириб келиши 1992йилдан бошлаб кузатилган. Дастлаб оқим ғоялари туркиялик экстремистларнинг моддий ва маънавий кўмагидаетказилган. Республикамизда нурчи-
лар йиғиладиган манзиллар аникланиб, лозим бўлган чоралар кўрилган. Айни дамда улар махфий тарзда ҳаракат олиб боришга уринмокдалар.
«Нурчилик» ҳаракати сафларининг асосини ёшлар ташкил эта-ди, қаракат томонидан чоп этилган даъват варақаларини тарқа-тиш йўли билан уларнинг сафлари кенгаймоқда. Мазкур оқим аъзолари Хиндистон, Покистон ва Малайзия мамлакатларида ҳам пайдо бўлган. Шунингдек, Америкада таҳсил олувчи турк тала-балари орасида нурчилар даъватига эргашувчилар борлиги сабаб-ли бу ҳаракат АҚШ ҳудудида ҳам тарқалмокда.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling