Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Ёшлар ва хотин-қизлар орасида экстремистик ғояларнинг тар-


Download 231.81 Kb.
bet41/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

Ёшлар ва хотин-қизлар орасида экстремистик ғояларнинг тар-қалиш сабаблари. Кейинги пайтларда турли террорчилик хара-катларини содир этиш ишларига аёллар ҳам аралашиб қолмоқда-лар, Белларига портловчи моддалар боғлаб, ўзини нобуд қилаётган аёллар сони ортиб бормоқда. Бу каби ишларга қўл уришлари, ўз жонларига қасд қилишлари, умуман, терроризм йўлига кириб қолишларининг асосий сабаби, уларнинг на диний, на дунёвий билимга эга эмасликлари, турли оқимларга нисбатан соф ислом динининг муносабатини билмасликларидир.
Баъзи кишилар аёлларнингтеррор йўлига кириб қолишлари-ни моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, сиёсатдан норозилик каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан боғлашга интиладилар.
Аслида эса, экстремистлар аёлларнинг турли оқимларга ки-риб, ўзларини ўлдириш даражасигача боришларида уларнинг маъ-навий-руҳий оламига хос хусусиятлардан усталик билан фойда-ланаётганликларини кўриш мумкин. Хусусан, маълумотлар фаластин ва Кавказда алдаб ёки зўрлаб номусига тегиш орқали уни маънавий-руҳий жиҳатдан боши берк кўчага киритиб қўйиш, сўнг эса бу гуноҳни ювиш йўли сифатида «шаҳидлик»ни таклиф этиш ва аста-секин ўз-ўзини портлатишга тайёрлаш усулидан кенг фойдаланилаётганини кўрсатади.
Амалиёт, айни пайтда, хотин-қизлар ака-укаларнинг таъси-рида ҳам бундай ҳаракатларни содир этиш даражасига келган-ликларини кўрсатади. Жумладан, эркаклар ўзинингдиний илм-лардан бехабар, ҳар ишда итоаткор аёлига турли оят-ҳадисларни нотўғри талқинда тушунтириши, қўпорувчилик ҳаракати учун жаннат билан мукофотланишини ваъда қилиши, аёлнинг жан-натга кириши эрнинг розилигига боғликлигини доимий уқтири-ши оқибатида аёлларнинг ўзини ва бегуноҳ кишиларни ўлдириб, жиноятга қўл уришлари аникланган.
Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қато-рида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгал-лашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бир-данига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максима-лизм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрса-тиш лозим. «Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!», — деган қарашларни синг-дириш жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида эъти-борберилаётганини кўрсатади.
Ёшлар ва аёллар ўзларига хос бўлган юқоридаги каби руҳий хусусиятларни яхши биладиган ва ўзларининг ғаразли мақсадла-ри йўлида усталик билан фойдаланаётган, халифаликтузсак бар-ча муаммоларимиз ҳал бўлади деб юрган ҳизбчиларнинг сафсата-ларига учиб, алданиб қолмокдалар. «Ал-Ваъй» («Онг») каби манбаларда чоп этилаётган турли фатволарга ишониб, ўзларини портлатиб, «шаҳид» бўлдим, деб ҳисобламокдалар. Бу каби ҳара-катларнинг мутлақо нотўғри экани «шаҳид» атамасининг мазму-ни изоҳида янада ойдинлашади.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling