Екстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий-маьрифий асослари


Download 231.81 Kb.
bet40/57
Sana11.11.2023
Hajmi231.81 Kb.
#1767039
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57
Bog'liq
maruza-matni

«Халифалик» тушунчаси. «Ҳизбут-таҳрир» китобларининг асо-сий мавзуси «хилофат» (халифа сайлаш) масаласи бўлиб, уларда «Ҳозирги кунда мусулмонларнинг зиммаларидаги долзарб вази-фа халифа сайлашдир, токи улар бу ишни адо этмас эканлар, уларнинг бошқа ибодатлари бефойдадир», деган ғоя тарғиб қили-нади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда бу даъво-нинг асоссиз ва нотўғри эканини англаб олиш ниҳоятда муҳим. Улар одатда ўз қарашларини асослаш учун пайғамбаримизнинг «Кимки имомсиз, яъни халифасиз ҳаётдан ўтса, у жоқилият за-монида ўтганлардек ўлибди», — деган ҳадисларини ҳужжат-да-лил сифатида келтирадилар. Ушбу ҳадиснингтарихи ва мазмун-моҳиятини «билмасликка» олиб, ўз йўлларига юрмаганларнинг барчасини куфрга ҳукм қиладилар. Шунда/( экан, «халифа»нинг маъносини ва қандай шахс халифаликка лойиклигини англаб олиш бу ҳадисда улар учун ҳеч қандай ҳужжат йўк^игини тушунишда муҳим аҳамият касб этади.
Энг аввало, юқоридаги ҳадис барча замонлардаги инсонларга тааллуқли эмас, балки мусулмонларнингустиларидахалифа мав-жуд бўлиб, унга итоат қилишга байъат қилмаган кишиларгагина хосдир. Акс ҳолда неча асрлардан бери келаётган мусулмонлар ва улар орасидаги уламолар, худонинг хос бандалари барчаси жоҳи-лиятда ўлганлари ҳақидаги хулоса келиб чиқади.
Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадислари уларнинг бу даъво-лари ўринсиз эканига далил бўлади: «Мендан кейин халифалик ўттиз йил бўлади, ундан кейин тишлаб тортилган амирлик ва подшохдикларга айланади». Бу ҳадис мўъжиза сифатида айтилган \адис эди. Вафотларидан кейин халифалик қилган Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алиларнингхалифалик муддатларини бир-бири-га қўшсак, йигирма тўққиз ярим йил бўлади. Ҳазрати Алининг катта ўғли Имом Ҳасан олти ой халифалик қилган. Шу билан УТтиз йил комил бўлган.Ҳадисдаги «...ундан кейин тишлаб тортилган амирлик ва под-шохликларга айланади», деган гапнинг маъноси шуки, Шом (Су-рия)да халифалик қилган Муовия ибн Абу Суфён ўз ўрнига тентак сифатўғли Язид ибн Муовияни халифа қилиб қолдирмоқчи бўла-ди. Яъни, бу пайтга келиб одамлар ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпиша бошлаган эди, тентак бўлса ҳам ўрнимга ўғлим қолсин, бошқа киши хркимият тепасига келмасин, дейила бошлаган эди.
«Ҳизб»чилар, шунингдек, улар исломий даъватни бутун оламга ёйиш лозим, деган асоссиз даъвони илгари сурадилар. Зеро, ис-лом таълимоти Ер юзининг деярли барча жойига етиб боргани исботталаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Бордию, уни етказиш за-рурати туғилса, бу иш ҳизбчилар қилаётгани каби турли порт-лашларни амалга ошириш, бегуноҳларни ўлдйриш йўли билан эмас, тинчлик йўли билан, ўз хулқу одобимизни намуна қилиб кўрсатиш, исломнинг инсонларга фойда эканини ўргатиш йўли билан амалга оширилмоғи лозим.
«Ҳизбут-таҳрир» партиясини қўллаб-қувватлайдиган уламо-лар ислом дунёсида жуда озчиликни ташкил этади. Аксинча, уни инкор этадиганлар сон-саноқсиз. Бу партиянинг ғояси ва дастури ҳанузгача дунёнингбирорта мамлакатида маъқулланмаган. Унинг ўзи расмий ташкилот сифатида тан олинмаган, балки илк таъсис топган масканидан тортиб, дунё мамлакатларининг ҳаммасида унинг фаолияти тақиқланган. Исломда эса, озчиликнинг эмас, кўпчиликнинг фикрига қўшилишга буюрилган. «Менинг умма-тим ёппасига адашиб, залолатга тушиб қолмайди, қачонки, улар орасида қарама-қаршиликни кўрсаларингиз, сизлар кўпчилик томонида бўлингиз!», — деган саҳиҳ ҳадис ҳам фикримиз далили бўла олади. Демак, пайғамбаримизнинг ушбу васиятларига қара-ганда, замонамиз мусулмонлари озчиликни ташкил этувчи ҳизб-чиларга эмас, уларнинг ғоясига қўшилмай келаётган кўпчилик уламоларнинг сафида бўлишлари керак.

Download 231.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling