Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида id-1504


Download 49.17 Kb.
bet1/9
Sana13.04.2023
Hajmi49.17 Kb.
#1350567
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига


Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
ID-1504
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 5 сентябрда ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, халқ таълими тизими ходимлари касбларининг жозибадорлигини ошириш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия вазирликлари, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш, таълимни бошқариш органлари ва раҳбарлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга барҳам бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилансинки:
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини белгилаш бошланғич синфларда ҳафтасига 16 академик соат, юқори синфларда 18 академик соат ҳисобидан амалга оширилади;
умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимларидан уларнинг ўқув юкламаларидан ташқари лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ ортиқча ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
3. Қуйидагилар:
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 1-иловага;
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари 2-иловага;
Халқ таълми муассасалари рахбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базвий тариф ставкалари миқдорлари 3-иловага;
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг ўз устида ишлаши ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг лавозим мажбуриятларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммасига юклансин.
Таклифлар 2 Таклифларни кўрсатиш
1-ИЛОВА

Download 49.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling