Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида id-1504


-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорлари


Download 49.17 Kb.
bet9/9
Sana13.04.2023
Hajmi49.17 Kb.
#1350567
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига

7-боб. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорлари
24. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга,тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
Ўқитувчилар ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида ойлик иш ҳақига 15 фоиздан 40 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
25. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, ўқитувчиларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этишдаги фаоллиги учун комиссиянинг қарори билан (3-бандда белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) мактаб директорининг ўқув-тарбия ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларларига 20 фоиз, умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича методбирлашма раҳбарларига 15 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
Бунда фан методбирлашма раҳбарига ўқитувчилиги билан бирга қўшиб ҳисоблаганда директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ 40 фоиздан ошмаслиги лозим.
26. Умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимларига ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш (ўриндошлик) асосида амалга оширадиган ўқитувчиларга мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.
27. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва заруратга кўра ҳар бир ўқув ярим йиллиги якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
28. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.
29. Умумтаълим муассасаларининг ўқитувчилари ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаганлиги учун жамғарма ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
Бунда:
фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагоглар – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 10, 9, 8 баробари миқдорида;
фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида 1, 2, 3, 4, 5-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагоглар – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 20, 15, 13, 11, 10 баробари миқдорида;
фан олимпиадаларининг тўртинчи (республика) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагоглар – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 40, 35, 30 баробари миқдорида;
халқаро фан олимпидаларида совринли ўринларни қўлга киритган олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиблари бўлган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларини тайёрланган педагоглар – энг кам ойлик иш ҳақининг 50, 45, 40 баравари миқдорида мукофотланади.
30. Фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчиси учун ўқитувчи ҳар бир босқичдаги натижаси учун алоҳида мукофотланади.
Фан олимпиадаларининг ҳар бир босқичида бир неча ўқувчиси қатнашиб совриндор бўлган ўқитувчига, энг юқори натижа кўрсатган бир нафар ўқувчиси учун мукофот пули берилади.
31. Махсус комиссия ўқитувчини ўқувчиларининг фан олимпиадаларидаги натижалари учун рағбатлантиришда:
фан олимпиадаларининг тегишли босқичида ўқувчининг совриндор бўлганлиги кўрсатиб ўтилган олимпиада ҳакамлар Ҳайъати қарори;
халқаро фан олимпиадаларининг совриндорлигини тасдиқловчи диплом (сертификат) асосида қарор қабул қилади.
Махсус комиссияга тақдим этилган олимпиада ҳакамлар Ҳайъати қарорининг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият олимиадаларнинг тегишли босқичи Ташкилий қўмитасига юклатилади.
32. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).
33. Умумтаълим муассасаси раҳбари (комиссия раиси)га директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи идора тавсияси асосида берилиши мумкин.
8-боб. Директор жамғармаси маблағларининг сарфланишини назорат қилиш тартиби
34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини белгиланган тартибда текширади.
35. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар.
Download 49.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling