Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида id-1504
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
Download 49.17 Kb.
|
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозимлар номи Тариф ставкалари миқдорлари
- Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
- Лавозимлар номи Тариф ставкалари миқдори I гуруҳ
- II гуруҳ III гуруҳ IV гуруҳ
- 2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари
- Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Директор жамғармасини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади. Таклифлар 2 Таклифларни кўрсатиш 3-ИЛОВА Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш 4-ИЛОВА Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог кадрларни фаолиятининг натижавийлиги асосида рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон ҳамда 2018 йил14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда “директор жамғармаси” деб юритилади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди. 2. Директор жамғармаси халқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда «умумтаълим муассасалари» деб юритилади), жумладан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилади, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари бундан мустасно. Мазкур Низом талаблари бошқа вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган умумтаълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга. 3. Директор жамғармаси маблағлари қуйидагиларни молиялаштиришга сарфланади: умумтаълим муассасаларининг фақат ўрнак кўрсатган педагог ходимларининг (уларнинг умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи) баъзавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришга; умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишга; фақат тежалган маблағлар мавжуд бўлгандагина ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга. 2-боб. Директор жамғармасини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари 4. Директор жамғармаси умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малака оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади. 5. Директор жамғармасини ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: ўқитувчилик касбининг жозибадорлигини ошириш, умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг тизимли равишда ўз устида ишлашлари, педагогик касб маҳоратини ошириб боришларига кўмаклашиш; умумтаълим муассасалари педагог ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш; хорижий давлатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида дарс бериш самарадорлигини ошириш; ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган, ўқувчилари кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритаётган педагог ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш. Download 49.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling