Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида id-1504


Download 49.17 Kb.
bet4/9
Sana13.04.2023
Hajmi49.17 Kb.
#1350567
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига

III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар
8. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати
ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун
40 фоизгача миқдорда белгиланади.
9. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 50 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 60 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 70 фоиз;
26 нафардан 29 нафар ўқувчигача — 80 фоиз;
30 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 100 фоиз;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 25 фоиз;
Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
в) ҳар бир информатика кабинети мудирлиги учун — 50 фоиз.
10. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади.

Download 49.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling