Қадимги Хитойда фан ва маданият ўзига хос шаклда ривожланган. Эрамиздан аввалги икки мингинчи йилнинг диний мифологик дунёқараш ҳукмронлик қилган. У олам ва табиатнинг пайдо бўлишини ўзига хос тарзда тушунтирган ва дунёвий билимлар ривожига ўз таъсирини ўтказган.
Унинг «Ҳикматлари», яъни афоризмлари жуда машҳур. Конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий мезонлар акс этган. Бу таълимот бир неча асрлар давомида ушбу ҳудудда миллий Ғоялар мажмуи, миллатнинг мафкураси сифатида одамларнинг маънавий онги ва қиёфаси шаклланишига таъсир кўрсатган. у ҳозирги Хитойда ҳам ўзининг муайян аҳамиятини сақлаб қолган.
Конфуций фикрича, оламни осмон бошқаради. Осмон иродаси — тақдирдир. Биз яшаб турган олам, ундаги тартиб осмон ҳукмдори томонидан юборилган. Жамият ҳаётидаги тартибга қаттиқ амал қилиш талаб этилади. Тартиб — инсоният жамоасининг энг олий ҳаётий қадриятларидан биридир. Конфуцийнинг таъкидлашича, шахс фақат ўзи учун эмас балки жамият учун ҳам яшаши керак.
яъни бешта унсур — олов, сув, ҳаво, ер ва ёғоч ёки металл оламдаги барча жисмлар асосини ташкил этади ҳамда уларнинг юзага келишини таъминлайди. Лао-Цзининг таъкидлашича, оламда ҳеч бир нарса доимий ва ўзгармас, ҳаракатсиз ҳолда бўлиши мумкин эмас. Лао Цзи – “кичик қария” маъносини беради. Афсоналарга кўра, Лао Цзи она қорнидан чол қиёфасида туғилган экан.
|
«Веда»лар эрамиздан бир ярим минг йил олдин ёзилган бўлиб, мутаассиб диндор ҳинду учун олий муқаддас илм ва башорат китобидир.
Қадимги ҳинд фалсафий мактаблар икки гуруҳга бўлинади. Ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. Веданта, санкхья, йога, вайшешика, нъяя ва миманса — астика гуруҳига кирувчи фалсафий мактаблар. Ушбу мактабларнинг тарафдорлари «Веда»нинг муқаддаслигини тан олиб, бирдан-бир ҳақиқат ундагина ифодаланган, дейишади. Хусусан, Ведалар таълимотини талқин этувчи дастлабки диний-фалсафий мактаблардан бири миманса ва веданта ҳисобланади. Бу икалла мактаб ҳам Ведаларни муқаддас китоблар деб билади ва кишилардан ҳаётда уларга тўла амал қилишни талаб қилади.
Ведаларни шахлаш ва ундаги ақидаларни фалсафий жиҳатдан асослашда санкхя мактаби алоҳида ўрин тутади. Санкхя мактаби таълимотига кўра, биз яшаб турган дунёдаги ҳамма нарсалар моддийдир. Ҳаракат, фазо ва вақт материянинг хоссаси бўлиб, ундан ажралмасдир. Бироқ моддийлик билан бир қаторда дунёнинг руҳий асоси ҳам бор.
Ньяя ва Вайшешика таълимотига кўра, олам сифат жиҳатдан фарқ қилувчи майда зарралар(ану)дан ташкил топган. Физик оламдаги барча объектлар мана шу зарралардан ташкил топган.
Инсониннг асосий мақсади ташқи оламнинг ҳукмронлигидан қутулиш ва камолга эришишдир. Инсон табиати ҳам моддий, хам руҳийдир. Жон бир вақтнинг ўзида нафис жон (жива) ва дағал материя (ажива) нинг бирлигидан иборат. Жон ўз табиатига кўра мукаммал нарса бўлиб, унинг имкониятлари чексиздир. Бироқ, жон тана билан боғлангандир.
|