Абу Али ибн Сино табиат азалий ва абадийдир, унинг қонунлари ўз-ўзидан ўзгармайди ва инсон уларни англаб етишга қодир, жон тана фаолияти билан белгиланади ва унинг индивидуал умрбоқийлиги мумкин эмас, деган фикрни илгари сурган.
Ибн Синонинг фикрича, ҳеч қандай жисм ўз холича овозга эга бўлмайди. Овоз икки жисм тўқнашганда ҳаво ва ҳаракатнинг тебраниши натижасида юзага келади.
Ибн Сино кўриш ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Кўриш жараёнини тушунтирар экан, у айни вақтда Платоннинг бу борадаги таълимоти асоссиз эканлигини кўрсатади. Ибн Сино ёруғликни кўришнинг асосий воситаси сифатида алоҳида қайд этади.
Ибн Сино таълимотига кўра, инъикос фақат акс эттирувчи тизимга боғлик эмас. Сезиш маркази миянинг олд қисмида, тасаввур қилиш маркази.
|