Эрамиздан олдинги VI асрдан бошлаб Марказий Осиёда зардуштийлик пайдо бўлиб, эрамизнинг III асригача ҳукмронлик қилади.
«Авесто» китобига биноан, Коинот, ер, океан, осмон, нурли доира ва жаннатдан иборат. Ер думалоқ бўлиб, атрофи океан билан ўралган ва обу-ҳаво, йил фасллари билан боғлиқ бўлган етти қисмдан иборатки, бу бобилликларнинг етти шамоллар ҳақидаги қадимги тасаввурларидан иқтибос қилинган. Осмон тўрт доирадан ташкил топган: юлдузлар доираси, ой доираси, қуёш доираси ва жаннат доираси ёки нур макони. Юлдузлар, Ой ва Қуёш худо Ахура Мазданинг бадани сифатида тасвирланади. Улар ҳурматга сазовор эдилар.
Зардуштийликнинг жамият тарихи ҳақидаги тасаввурлари Инжил ва Қуръондаги афсоналар билан ўхшаб кетади. Авесто бўйича биринчи одам Йимадир барча одамлар ундан келиб чиққан. Бу давр олтин аср сифатида тасвирланади. Тарихнинг биринчи даври бўлган – олтин давр шундай тугалланиб, иккинчи давр бўлган-яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш даври бошланади.
Авестонинг энг қадимги даврларга оид қатламларида синфий жамиятдан олдинги даврларга хос бўлган демократик ғоялар ва деҳқон жамоалари манфаатини ҳимоя қилиш майллари кўзга ташланади.
Заратуштра халқнинг зўравонлик ва талон-таррождан азоб чекаётганлигини ҳам дардлик билан қайд этиб, қонун ва тартибга риоя этишга чақиради. Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ғояси учун Заратуштрага жамият тепасида турганлар қарши чиқдилар. У қонундан ташқари деб эълон қилинди, жамиятдан ҳайдалди, унинг мол-мулки мусодара қилинди. Бу тасаввурлар турли яҳудий мазҳаблари томонидан ўзлаштирилдилар.
|
У дунё аҳамиятига молик инсонпарварлик ва миллий қадриятларга асосланиб, жамият тараққиётининг етилган эҳтиёжлари ва ўлканинг туб аҳолиси манфаатларига жавоб берди.
Жадидларга аввалига йиғилган ва етилган масалаларни маърифатпарварлик йўли билан ҳал қилиш мумкиндай бўлиб туюлди. Шунинг учун ҳаракатнинг биринчи босқичида мусулмон мактабларидаги ўқитиш ишларини ислоҳ қилиш жадидларнинг диққат марказида турди..
Бу биринчи навбатда, жадидларнинг нафақат Шарқ, балки Ғарб маданиятини ҳам эгаллаш асосида шаклланган юксак ақлий-маънавий заковатида намоён бўлади.
Жадидлар ислом фалсафаси нуқтаи назари асосида иш тутганлар.
Маданий меросни ўзлаштириш ва халқнинг миллий ўзини ўзи англашини кучайтириш - жадидларнинг диққат марказида турган энг муҳим масалалардан эди.
Улар ҳақли равишда айнан ислом маданияти Европа учун Афлотун ва Арастуни қутқариб қолди деб ҳисоблардилар, ўзларини эса улар фалсафий ғояларининг мухлисларигина эмас, балки муайян даражада уларнинг тарғиботчилари деб билардилар.
|