Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари
Download 92.88 Kb.
|
Хорезм тарийхы
Кушонлар даври (I— IV асрлар). Бу даврда Хоразмнинг марказий минтақаларида ҳам, чегара минтақаларида ҳам мудофаа иншоотлари курилиши буйича қадимги анъаналар сақланиб крлган. Аввалгидеқ тархи тўғри бурчак шаклидаги Тупроққалъа, Бўлдимсоз, Қурронқалъа сингари ва бошқа истеҳқомлар етакчи тип бўлиб қолган.
Тархи тўғри бурчак шаклида, улчамлари 500 х 350 м бўлган Тупроқаалъа шахристони I-III асрлардаги Хоразм харбий архитектурасининг чўққиси бўлди (31-сурат, 68-расм). Калъа деворлари пахса асосга қурилган, баландлиги ўртача 3 м, пилястр билан безатилган ва буржлар билан кучайтирилган. Деворлар ичидан икки қаватли отиш йулаклари ўтган, шинаклар иккинчи қават даражасида қўйилган. Тархи тўғри бурчакли бўлган буржлар кўп бўлиб, улар девордан 9 м туртиб чиққан. Каср шимоли-ғарбий бурчакда баланд (14,50 м) стилобат устида жойлашган, қалъа (3,24 га) шахристон мудофаа тизимига кирган (ГТҚ 1981, 1— 2-расмлар). Кушонлар даврида ҳам, аввалги даврлардагидеқ ички отиш йулаклари бўлган қалъа деворлари кўрилган, уларда буржлар, пешдарвоза иншоотлари, шинаклар конструкциялари ва бошқалар сақлаб колинган. Шу билан бирга сўнгги антик Хоразм харбий истехкомларида конструкция-тарх усулларида ва деталларда айрим узгаришлар қалингани кузатилади. Кушонлар даврида Хоразм харбий меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан бири майдони катта бўлмаган қалъалар, жумладан, Кўзиқирилганқалъа (48x30 м), Жилдиққалъа (80x80 м), Оқтепа (40x32 м), Анқақалъа (90,8x91,60 м) Кизилқалъа (65x63,20 м), Булдимсоз (105x90 м), Бурлиқалъа 2 (42 х 39 м) ва бошқалар кенг ёйилганидир. Бу каби истехкомлар (Тупроққалъа яқинидаги улчами 80 х 80 м ли истехком) сўнгги архаик даврда ҳам маълум бўлганлигини (46-расм) ва қанхха даврида ҳам шу каби Тупроқаалъа 3 (40x40 м) (49-расм), Кунерлиқалъа (55x95 м) (28-расм), Говурқалъа 1 (65x65 м) ва бошқалар қурилганлигини қайд этиш керак. I— IV асрларда янги исте ҳаомлар курилиши билан бирга, эскилари таъмирланди ҳам. Баъзи ҳолларда аввалги қалъа деворлари бутун бўйича буткул янги девор билан ураб олинди (Ҳазорасп, Девкесган, Хивадаги Тупроққалъа ва бошқалар). Бошқа ҳолатларда отиш йулагининг пастки қаватига ғишт терилди (Кичик Қирқ-қизқалъа, Оқшахонқалъа, Султон Увайс тоғидаги Говурқалъа ва бошқалар), натижада тўғридан отилган ўқ келиб тегадиган жой пастки қаватдан тепа қаватга кўчди. Бундай бақувват пойдеворли истеҳқомлар қурилишига ўтиш қадимги Хоразм ҳарбий истеҳқомлари тизимидаги иккинчи туб бурилиш бўлди. Истеҳқомларнинг умумий тарҳа қанҳха давридаги каби қолган бўлса-да, уларнинг хусусияти кескин ўзгарди: пойдевор баланд кутарилди, деворлар тик қурилди ва ҳ.к. Бу даврда Хоразм ҳарбий архитектурасида думалоқ куринишдаги истеҳқомлар қурилиши кескин камайгани кўзга ташланади. I-III асрларда думалоқ шаклдаги бақувват деворли айрим қалъалар ўзининг мудофаа вазифасидан маҳрум бўлди (КПДҲ 1967, 70, 93, 100-бетлар). Download 92.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling