Қадимги ҳинд фалсафасида ахлок масалалари


Download 261.5 Kb.
bet1/6
Sana18.02.2023
Hajmi261.5 Kb.
#1209628
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
hindiston falsafasi

ҚАДИМГИ ҲИНД ФАЛСАФАСИДА АХЛОК МАСАЛАЛАРИ

  • ҚАДИМГИ ҲИНД ФАЛСАФАСИДА АХЛОК МАСАЛАЛАРИ
  • РЕЖА:
  • Жайнизм ва буддавийлик
  • Ҳиндувийлик
  • Локаята

Жайнизм ва буддавийлик

  • Жайнизм ва буддавийлик
  • Эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда Ведалар мафкурасидан ҳоли бўлган ва инсоннинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндашадиган таълимот пайдо бўлди. Янги мактабларнинг кўпчилиги ичидан жайнизм ва буддавийликгина умумҳинд аҳамиятига эга бўлди. Жайнистлар таълимоти саънавият (дуализм)ни эълон қилди. Инсон моҳияти икки хил моддий (аджива) ва руҳий (жива) бўлиб, уларни боғлаб турувчи ҳалқа нозик модда тариқасида тушуниладиган карма бўлиб, руҳни қўпол модда билан қўшилишига имкон беради. Жонсиз моддани карма иплари воситасида руҳ билан қўшилиши оқибатида якка олинган шахс келиб чиқади, карма эса руҳни чексиз қайта туғилиш ва ўзгаришлар силсиласида кузатиб, унга доимий ҳамроҳлик қилиб боради. Руҳни карма таъсиридан халос бўлиши, яъни сансарага фақат зоҳидлик ва бирор хайрли иш қилиш йўли билан эришиш мумкин.

Эрамиздан олдинги VI асрда Ҳиндистон шимолида буддавийлик пайдо бўлдики, унинг асосчиси Сидхарта Гаутама (эр.ол. 583-483 йй.) эди. Кейинчалик уни Будда деб атадилар.

  • Эрамиздан олдинги VI асрда Ҳиндистон шимолида буддавийлик пайдо бўлдики, унинг асосчиси Сидхарта Гаутама (эр.ол. 583-483 йй.) эди. Кейинчалик уни Будда деб атадилар.
  • Буддавийлик марказида тўрт ҳақиқат ётади. Уларга биноан инсоннинг мавжудлиги азоб-уқубат билан чамбарчас боғлиқ. Туғилиш, касаллик, қарилик, ўлим, кўнгилсиз нарсалар билан тўқнашув ва ёқимли нарсалардан жудо бўлиш, орзудаги нарсага эришиб бўлмаслиги – буларнинг ҳаммаси жафо чекишга олиб келади. Азоб-уқубатнинг сабаби қувонч ва эҳтирослар орқали ўзгаришларга, қайта туғилишга олиб борувчи иштиёқ (тршна)дир. Азоб-уқубат сабабини бартараф қилиш ана шу иштиёққа барҳам беришда ётади. Азоб-уқубатга чек қўйишга олиб бориладиган йўл, яъни хайрли саккиз ўлчовли йўл бўлиб, тўғри ҳукм юритиш, тўғри қарор қабул қилиш, тўғри сўзлаш, тўғри ҳаётий йўл тутиш, тўғри ният ва орзу, тўғри диққат-эътибор ва тўғри разм солмоқликда ўз ифодасини топади. Ҳиссий лаззат олишга бағишланган умр ҳам, тарки дунёчилик ва ўз-ўзини қийнашга қаратилган йўл ҳам рад этилади.
  • Шундай қилиб бу йўл уч омилдан ташкил топади – маърифат (праджна), хулқ-атвор (шила) ва диққат-эътибор самадхи ёки разм солиш. Буларнинг барчасига нирвонада, яъни нурланган ҳолатдаги Будда кайфиятида эришиш мумкин. Буддавийлик марказида шундай тасаввур ётадики, ҳар бир одам Будда ҳолатига эришиш имкониятига эга. Анъанавий буддавийлик тажриба йўли билан асослашга имкон бермайдиган мажҳул ва метафизик масалалардан узоқлашади. Анъанага кўра, Будда дунёнинг охири борлиги ёки чексизлиги, ҳамда «Нурланган шахс» учун ўлимдан кейинги ҳаётнинг имкони борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги масалаларни муҳокама қилмаган. У бундай масалалар жавобсиз бўлганлигидан кишиларни тўғри йўлдан чалғитади, деб ҳисоблаган.

Download 261.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling