Қадимги ҳинд фалсафасида ахлок масалалари


Download 261.5 Kb.
bet2/6
Sana18.02.2023
Hajmi261.5 Kb.
#1209628
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
hindiston falsafasi

Шу билан бирга бир қаторда у ўзининг ахлоқий фалсафаси асосларини яратиб, азоб-уқубатнинг кенг ва чуқур сабабларини таҳлил қилиш билан бирга, уни бартараф қилиш воситаларини ҳам кўрсатиб берди. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Шу билан бирга бир қаторда у ўзининг ахлоқий фалсафаси асосларини яратиб, азоб-уқубатнинг кенг ва чуқур сабабларини таҳлил қилиш билан бирга, уни бартараф қилиш воситаларини ҳам кўрсатиб берди. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
  • - ашёларнинг мавжудлиги шартлигини тан олиш, яъни сабабиятнинг умумий қонун эканлигини;
  • - у ёки бу шахснинг борлигини унинг олдинги ҳаётининг оқибати сифатида, келажакни эса бугунги мавжудликнинг оқибати, деб қаровчи карма таълимоти, яъни сабабиятнинг умумий қонунининг ифодаси ёки намоён бўлиши;
  • - ўзгарувчанлик ҳақидаги таълимот, яъни умумий беқарорлик, ашёлар табиатининг ўткинчилиги ҳақидаги назария-барча мавжуд нарсалар муайян шароитларга кўра пайдо бўлади, уларнинг йўқолиши билан барҳам топади, барча нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бор.
  • - ўзгармас моҳият бўлган мустақил жавҳарнинг ўз-ўзича яшашини рад этиш, яъни руҳнинг абадийлигини, инсоннинг «Мен»ини. Инсон худди икки ғилдиракли арава ўзининг ўқи ва шотиси учун мажмуа бўлганидек, моддий жисм (кая) ва номоддий онг (виджняна) нинг турли таркибий қисмларидан ташкил топган шартли мажмуадир. Инсоннинг мавжудлиги ана шу мажмуага боғлиқ бўлиб, қачонки, у бўлиниб кетса, инсоннинг ҳаёти барҳам топади. Руҳ ёки мен ана шу мажмуадан бошқа нарса эмас, деган маънони англатади.

Шундай қилиб буддавийлик фалсафасининг марказий таълимоти барча мавжуд нарсаларнинг ўзаро алоқада (пратитья) эканлигидадир, яъни барча ашёлар у ёки бу ҳолатлар таъсири остида пайдо бўладилар. Доимий ўзгаришларга дучор бўлиши шарт бўлган воқейлик муайян замон лаҳзаларида фақат тажриба орқалигина билиб олинади ва шунинг учун ҳам асосий фикрни фаҳмлашга берилиб кетмайди.

  • Шундай қилиб буддавийлик фалсафасининг марказий таълимоти барча мавжуд нарсаларнинг ўзаро алоқада (пратитья) эканлигидадир, яъни барча ашёлар у ёки бу ҳолатлар таъсири остида пайдо бўладилар. Доимий ўзгаришларга дучор бўлиши шарт бўлган воқейлик муайян замон лаҳзаларида фақат тажриба орқалигина билиб олинади ва шунинг учун ҳам асосий фикрни фаҳмлашга берилиб кетмайди.
  • Буддавийлик бу фақат ахлоқий-фалсафий таълимотгина эмас, балки дин ҳамдир. У энг қадимги жаҳон миқёсидаги диндир. Аммо якка худоликка асосланган бошқа динлардан фарқли ўлароқ, унда ягона Худога, руҳнинг абадийлигига ишониш йўқдир, шунингдек, унда Худо билан одамлар ўртасида воситачилик қилувчи черков ҳам йўқдир. Булар ўрнига буддавийлик йўлидан боришга ёрдамлашувчи эътиқод қуйганлар жамоаси бордир. Буддавийлик шунинг учун ҳам диндирки, унда нажот топишга ишонч, яъни кўнгилга ёруғлик киритувчи – нирвонага эришиш имконияти мавжуддир. Бироқ буддавийлик оқимларининг кўпчилигида эътиқод, дастлабки шарт ҳисобланади. Нажот инсонга ўзининг тиришқоқлиги натижасида, аввало медитация (карахтлик) ҳолатида келади. Ҳақиқатан, муайян босқичларда, аҳолини кўпроқ жалб этиш мақсадида, «кенг йўл» деб аталган осонроқ йўл ҳам пайдо бўлди. Гаутама донишмандлик ўқитувчисидан Худога айлантирилди. Жаннат ҳақидаги тушунча пайдо бўлди. Буддавийликнинг кўп худолари жасади қўйиладиган соғана (пантеон) ўзига Будда Шакьямуни (Гаутама) дан ташқари яна мингта Буддаларни қамраб олдики, улардан энг муътабарлари Будда-Майтрея –келажакдаги Будда бўлиб, ҳозиргисини дунё ҳукмдори сифатида алмаштиради ва Будда Амитаба – жаннатнинг афсонавий соҳиби ва бошқалар тўғрисидаги тушунча пайдо бўлди. Нажот топиш уларга сажда қилиш ва улар исмини ёдга олиш билан боғлиқ эканлиги таъкидланди

Download 261.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling