Қадимги ва антик давр фалсафаси


Суқрот (милоддан аввалги 469-399 й). Софистикага алоқадор файласуфлардан бири


Download 0.71 Mb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1562968
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-Mavzu. Antik davr falsafasi

Суқрот (милоддан аввалги 469-399 й). Софистикага алоқадор файласуфлардан бири.
  • Хусусиятлари
  • Суқрот фаолиятининг тарихий аҳамияти
  • Билимни тарқатишга, фуқароларнинг маърифатли бўлишга хайриҳоҳ бўлган;
  • Суқрот яратган ва қўллаган асосий метод «майевтика» номини олди. Унинг моҳияти шундаки, мантиқий усуллар, қарши саволлар ёрдамида суҳбатдошни ҳақиқатни мустақил топишга йўналтириш.
  • Суқрот ўз фалсафасини ва маърифий ишларини майдонларда халқ орасида очиқ мулоқот тарзида олиб борган диалог мавзулари ўз даврининг долзарб муаммолари ҳатто ҳозирги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмаган, яхшилик; ёмонлик; муҳаббат; бахт; ҳалоллик ва шу кабилар бўлган.
  • Ўз ишининг давомчилари шогирдларини тарбиялади (масалан, Платон) қатор «Суқрот мактаблари» бошида турган.
  • Протагор (милоддан аввалги 5-аср) – катта авлод сафсатабозларининг таниқли вакили
  • Хусусиятлари
  • Ўзининг фалсафий қарашини Протагор “Инсон барча мавжуд нарсаларнинг мавжуд бўлганлиги ва мавжуд бўлмаган нарсаларнинг у мавжуд бўлмагани учун меъёридир”. Бу дунёни, яхши ва ёмонни баҳоловчи мезонсифатида сафсатабозлар инсоннинг субъектив фикрини илгари сурганларини англатади.
  • Борлиқ ва билишнинг нисбийлиги тўғрисидаги фикрга олиб келувчи ва ёш йигитни баҳсда исталган вазиятда ғалаба қозонишга ўргатувчи “икки маъноли нутқлар” асарини ҳам Протогорнинг замондошларидан бири томонидан яратилган деб ҳисоблайдилар (касаллик бемор учун ёвузлик, лекин ҳакам учун неъматдир; ўлим ўлаётган киши учун ёвузлик, лекин гўрков ва тобутсоз учун неъматдир).
  • Инсон онгидан ташқарида ҳеч нарса мавжуд эмас.
  • Ҳеч нарса мутлоқликка даъвогар бўла олмайди.
  • Бугун инсон учун нима яхши бўлса, у чиндан ҳам яхши нарса бўлади.
  • Агар бугун яхши бўлган нарса эртага ёмон бўлса, демак у чиндан ҳам зарарли ва ёмондир.
  • Бизни ўраб турган бутун борлиқ инсоннинг ҳиссий идрокига боғлиқ (“Соғ одам учун ширин бўлиб туюлган нарса, беморга аччиқ умр туюлади”).
  • Бизни ўраб турган олам нисбийдир.
  • Объектив (ҳақиқий) билимга эришиб бўлмайди.
  • Фақат фикр дунёсигина мавжуд.
  • Ўз даврига нисбатан Протогорнинг худоларга муносабати ўзгача ва инқилобийдир. “Худоларнинг борлиги ёки йўқлигини била олмайман, чунки жуда кўп нарса уларни билишга тўсқинлик қилади – масала ниҳоятда мураккаб, инсон умри эса қисқа”.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling