Адипин кислотасини этиленгликол билан поликонденсатланиши Ишнинг мақсади


Download 45.83 Kb.
bet1/2
Sana31.01.2024
Hajmi45.83 Kb.
#1817838
  1   2
Bog'liq
10) Адипин кислотасини етиленгликол билан поликонденсатланиши (1)


Адипин кислотасини этиленгликол билан поликонденсатланиши


Ишнинг мақсади: Поликонденсатланиш реакциясига ҳароратнинг таъсирини ўрганиш.
Реактивлар: Адипин кислотаси, этиленгликол, н - толуолсулфокислота, хлороформ, этанол, КОH (0,1 н спиртли эритмаси), фенолфталеин, инерт газ (ёки азот)
Идиш ва асбоблар: 100 мл ли 4 бўғизли колба, механик аралаштиргич, термометр (200°C), совутгич, шиша таёқча, стакан ёки колба, резина нок (капиллярлик), соат ойнаси, электр иситиш асбоби.
Ишнинг бажарилиши: Реакция олиб борилаётган колбага (11 - расм) 9,5 мл (0,1 мол) адипин кислотаси ва 0,152 г (0,8 мол) этиленгликол ҳамда оз миқдорда н-толуолсулфокислота солинади. Дастлаб қиздирилган Вуд қотишмали ҳаммомга колба ўрнатилади. Найчадан инерт газ ўтказиб қуйилади ва поликонденсатланишни 150°C да олиб борилади. Термометр ўрнатилган жойдан реакция давомида намуна олиб турилади. Биринчи намуна 45 минутда, кейингилари эса ҳар 15 минутда олиб турилади. Тажрибани 160°C, 170°C ва 180°C ларда ҳам такрорлаш мумкин. Колбадан намуна олаётганда аралаштиргич тўхтатиб турилади ва капиллярли резина нок билан 1 мл намуна олинади. Олинган намуна жуда тезлик билан тортилган стаканга пуфлаб туширилади.

11-расм. Поликонденсатланиш реактори
Сўнг стаканга 10 мл хлороформ қуйилади ва устига 10 мл этил спирти қўйилиб, полимер эритмаси ҳосил қилинади. Эритма 0,1 н КОH нинг спиртли эритмаси билан титрланади.
Реакция учун баланс тенгламаси ёзилса қуйидаги формула ҳосил бўлади: W = СНо + (1 - П) 18Но + 190 р Но
W - реаксион аралашмадан олинган намунанинг оғирлиги, г;
Но- намунадаги бўғинларнинг моллар сони,
р- реакциянинг тугалланиш даражаси, г - катализаторни моллар сонини бўғинининг моллар сонига нисбати.
190 - н-толуолсулфокислотанинг молекуляр массаси.
г=0,004 га тенг, С эса бир эфир боғига тўғри келган полимер бўғинининг молекуляр оғирлиги:

Ма - адипин кислотанинг, МД - эса этиленгликолнинг молекуляр массаси. Олинган намунани титрлаш учун сарф бўлган ишқор миқдори Б қуйидаги формула билан топиланади:

Б нинг маълум қийматларида полимернинг молекуляр массаси ҳисобланади.

Бу ерда ; текширилаётган система учун юқоридаги формула Б
қуйидагича ёзилади:

Олинган натижалар асосида ни вақт билан ўзгариш графиги чизилади.
Ҳосил бўлган тўғри чизиқнинг тгα сидан реакциянинг тезлик константаси топилади. Шу график юқорида қайд этилган 4 хил ҳароратга чизилиб, ҳар бири учун тезлик константаси топилади.



Download 45.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling