Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Download 358.16 Kb.
bet10/16
Sana08.06.2023
Hajmi358.16 Kb.
#1462688
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
БХМС 1

БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ
Бухгалтерия балансининг мақсади
Айланма (жория) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут
Айланма (жорий) активлар
Узоқ муддатли (ножорий) активлар
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаш
Бухгалтерия балансида акс эттириши лозим бўлган ахборот
Изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборот


Бухгалтерия балансининг мақсади

66. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини англаб етишга имконият бериши учун Ҳисобот вақтидаги молиявий аҲволни акс эттириши керак.


Айланма (жорий) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут

67. Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҲида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши лозим. Ушбу Стандартнинг 69-71-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилган тақдирда қўлланилади. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатларига доир ахборот нима бўлганда Ҳам очиб кўрсатилиши керак.


68. Хўжалик юритувчи субъект аниқ белгиланадиган операция циклидан фойдаланиб товарлар ва хизматларни етказиб берса, у Ҳолда баланс Ҳисоботидаги жорий ва узоқ муддатли активлар Ҳамда мажбуриятларнинг алоҲида тасниф этилиши айланма маблаг сифатида доимо муомалада бўладиган соф активлар билан субъектнинг узоқ. муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан жуда фойдали ахборот бўлади. Шунингдек у жорий операция цикли давомида олиш кутилаётган активларни Ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни Ҳам таъкидлаб кўрсатади. Субъект жорий ва узоқ муддатли активлари Ҳамда мажбуриятларини алоҲида-алоҲида кўрсатса, бундай Ҳолларда улар 69-76-бандларга мувофиқ тасниф этилади.
Айланма (жорий) активлар

69. Активлар:


69.1. Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва субъектнинг операция цикли меъёрида ўтаётган пайтда уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса;
69.2. Асосан қайта такрорий сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда ушлаб турилган бўлса ва ундан Ҳисобот вақтидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса, бундай Ҳолларда у жорий актив сифатида тасниф этилиши лозим.
Бошқа барча активлар ножорий активлар (узоқ муддатли активлар) сифатида тасниф этилиши керак.
70. Жорий активларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури хўжалик юритувчи субъект айланма маблагининг бир қисми бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг меъёрий операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинган. Иккинчи тури операция активлари бўлмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб турилган ва уларни Ҳисобот вақтидан кейинги 12 ой давомида сотиш кутилаётган жорий активлар доирасидан иборат. Ҳисобот санасидан кейинги 12 ой давомида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган заҲиралар ва дебиторлик қарзлари жорий активларга киритилади.
71. Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли - бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонлик билан пулга айлантириладиган молиявий активларга сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Узоқ муддатли ва жорий операцион активларни тасниф этиш мақсадида айни шу тармоқ ёки фаолиятнинг шу тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ Ҳисобланмаса. бир йил операцион цикли Ҳисобланади.

Download 358.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling