Адлия вазирлиги томонидан


ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ЭКСПОРТ


Download 22.78 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi22.78 Kb.
#1639118
1   2   3   4
Bog'liq
953 Факторинг операцияси

3. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ЭКСПОРТ
ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА
ФАКТОРИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИ
(АВ 23.01.2018 й. 953-4-сон билан рўйхатга олинган
МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги боб номи)

3.1. Экспорт маҳсулотлари бўйича факторинг хизматларини тижорат банклари хорижий валютада талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағи бўлган, фақат ўзлари хизмат кўрсатадиган корхона ва ташкилотларга кўрсатадилар. (АВ 23.01.2018 й. 953-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


3.2. Улар томонидан факторинг хизматлари кўрсатилиши чоғида банк даромадлари деганда хорижий валютада тўлов ҳужжатининг номинал қиймати билан унинг шартномага мувофиқ банкка берилиш суммаси ўртасидаги фарқ бўлган дисконт тушунилади.


3.3. Етказиб берувчи тегишли хорижий шерик билан тузган, илгари Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилган экспорт контрактлари бўйича етказиб берувчи корхонада муддати ўтган дебиторлик қарзининг йўқлиги экспорт операциялари бўйича факторинг хизматлари кўрсатилишининг мажбурий шарти ҳисобланади. (АВ 07.10.2014 й. 953-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)


3.4. Тижорат банклари фақат белгиланган тартибда Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилган экспорт контрактлари бўйича ва хорижий корреспондент банкларнинг банк кафолатлари олинган ёки мазкур контрактлар бўйича очиқ чақириб олинмайдиган аккредитивлар суммасидан ошмайдиган суммада факторинг хизматларини кўрсатади. (АВ 23.01.2018 й. 953-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


3.5. Тижорат банки экспорт контрактлари бўйича факторинг операциясини ўтказиш чоғида мижознинг талаб қилиб олингунча транзит депозит ҳисобварағига хорижий валютадаги маблағларни, шартномада келишилган дисконт суммасини чегирган ҳолда, етказиб берувчи томонидан бошқа шахс фойдасига воз кечилаётган суммада ўтказади. (АВ 23.01.2018 й. 953-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


3.6. Пул талаби ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома имзоланганидан кейин мижоз бу хусусда хорижий контрагент ва унинг кафили (кафолатчиси)ни хабардор қилиши ва ушбу тўлов ҳужжатлари бўйича тўловни амалга ошириш учун уларга банк - молиявий агентнинг банк реквизитларини маълум этиши шарт.


Агар тўлаш шакли сифатида аккредитив қабул қилинса, бу ҳолда мижоз банк - молиявий агент фойдасига аккредитивни қайта расмийлаштириш амалини ўз вақтида амалга ошириши, сўнгра банкни қайта расмийлаштириш ҳолатидан хабардор қилиши шарт.

3.7. Мазкур Низомнинг 1.9, 1.10, 2.3, 2.4, 2.6 ва 4.6-бандлари амал қилиши экспорт операцияларига доир факторинг хизматларига татбиқ этилмайди.



Download 22.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling