Адлия вазирлиги томонидан


Download 22.78 Kb.
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi22.78 Kb.
#1639118
1   2   3   4
Bog'liq
953 Факторинг операцияси

2. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Мижоз шартнома тузилгунга қадар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномаси;
моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (товар-транспорт юкхатлари, ишончномаларнинг кўчирма нусхалари, ишларни қабул қилиш далолатномалари ва ҳоказо);
тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати;
тўловчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ошган қарздорлик бўйича солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл) - янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно. (АВ 14.12.2016 й. 953-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

2.2. Банкнинг мижоз билан факторинг хизмати кўрсатишга доир шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:


уларга нисбатан пул талабининг берилиши амалга оширилаётган харидорлар;
берилаётган талабларнинг умумий суммаси;
дисконт суммаси;
шартноманинг амал қилиш муддати;
тарафлар томонидан шартнома шартлари бузилгани учун даъволарни баён этиш муддатлари;
шартнома шартлари бузилгани учун тарафларнинг масъулияти;
шартномани бекор қилиш шартлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар.

2.3. Факторинг хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш чоғида мижоз ва банк-молиявий агент тўловчини ушбу битим тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши керак.


2.4. Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда тўловчининг банки банк - молиявий агентга тўлов талабномасининг 2-сон картотекага қабул қилинганини маълум этади.


2.5. Шартнома:


тарафларнинг ўзаро келишувига;
банк шартнома шартларини бузган тақдирда етказиб берувчининг ташаббусига;
етказиб берувчи шартнома шартларини бузган тақдирда банкнинг ташаббусига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартларга биноан бекор қилиниши мумкин.
Бунда тарафлар шартноманинг амал қилишини шартномада белгиланган муддатларда бекор қилиш тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.

2.6. Шартнома бир тараф томонидан бекор қилинган тақдирда ўзаро даъволар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Download 22.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling