Адлия вазирлиги томонидан


Download 22.78 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi22.78 Kb.
#1639118
  1   2   3   4
Bog'liq
953 Факторинг операцияси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.08.2000 й.
N 953


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
15.07.2000 й.
N 476
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
Тижорат банклари томонидан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг
операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(Янги таҳрири)


(2000 йил 13 августидан кучга киради)

Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


АВ 21.05.2012 й. 953-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 07.10.2014 й. 953-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 14.12.2016 й. 953-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 23.01.2018 й. 953-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори

1. Умумий қоидалар


2. Шартнома тузиш тартиби
3. Тижорат банклари томонидан экспорт операциялари бўйича
хорижий валютада факторинг хизматлари кўрсатилиши
4. Банкларнинг факторинг операциялари
бўйича хисоби ва кейинги назорати
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-323 ва 749-758-моддаларига, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўгрисида", " Банклар ва банк фаолияти тўгрисида", "Ташқи иқтисодий фаолият тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўгрисида" ПФ-837-сон, 2000 йил 2 июндаги "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-2612-сон Фармонларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.2. Мазкур Низом тўлов катта қисмини дарҳол компенсациялаш, қарзлар тўлиқ сўндирилишини кафолатлаш, ҳисобварақларни юритиш харажатларини пасайтириш (факторинг) имконияти билан учинчи шахслардан пул талаб қилиш ҳуқуқини берган ҳолда банк томонидан ўз мижозларини молиялашга доир операцияларни ўтказиш тартибини белгилайди.


1.3. Факторинг - хўжалик юритувчи субъектлар - етказиб берувчиларни (матн давомида - мижоз) молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда улар банк - молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар (матн давомида - тўловчи) томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини берадилар.


1.4. Банклар факторинг операцияларини уларнинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақлари жойлашган ердаги мижозлар билан шартномалар асосида амалга оширадилар.


1.5. Факторинг хизматларини кўрсатиш асосида тўловчи томонидан молия агентига пул талабини бажариш муддатлари 90 кундан ошмаслиги керак. Банклар тўловчилардан қарзни ундириш бўйича ушбу муддатда тўланмаган мажбуриятларга доир чораларни қонунларда белгиланган тартибда кўришлари керак. (АВ 21.05.2012 й. 953-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


1.6. Факторинг операциялари:


бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича;
жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;
тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;
зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;
капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;
экспортга оид консигнация контрактлари бўйича;
компенсация ва бартер битимлари бўйича;
ишга босқичма-босқич ёки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича;
тўловчи шартномада шартланган вақт мобайнида, шунингдек, сотиш хизмати кўрсатилганидан кейин маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга бўлган олди-сотди шартномалари бўйича амалга оширилиши мумкин эмас.

1.7. Факторинг операциясини ўтказиш чоғида банк пул маблағларини улар ҳақини тўлаш ҳуқуқи факторинг шартномасида кўрсатилган суммада банкка тақдим этилган тўлов талабномалари бўйича мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига ўтказади.


1.8. Банк томонидан ўтказилган сумма билан шартнома бўйича тўлов талабномаси суммаси ўртасидаги фарқ банк дисконтини ташкил этади.


1.9. Тўловчида муддати ўтган кредиторлик қарзининг йўқлиги факторинг хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.


1.10. Агар шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, банк томонидан пул талаби ҳуқуқининг кейин берилишига йўл қўйилмайди.



Download 22.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling