Адлия вазирлиги томонидан
Download 22.78 Kb.
|
953 Факторинг операцияси
2. ШАРТНОМА ТУЗИШ ТАРТИБИ
2.1. Мижоз шартнома тузилгунга қадар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномаси; моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (товар-транспорт юкхатлари, ишончномаларнинг кўчирма нусхалари, ишларни қабул қилиш далолатномалари ва ҳоказо); тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати; тўловчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ошган қарздорлик бўйича солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл) - янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно. (АВ 14.12.2016 й. 953-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг) 2.2. Банкнинг мижоз билан факторинг хизмати кўрсатишга доир шартномасида қуйидагилар кўрсатилади: уларга нисбатан пул талабининг берилиши амалга оширилаётган харидорлар; берилаётган талабларнинг умумий суммаси; дисконт суммаси; шартноманинг амал қилиш муддати; тарафлар томонидан шартнома шартлари бузилгани учун даъволарни баён этиш муддатлари; шартнома шартлари бузилгани учун тарафларнинг масъулияти; шартномани бекор қилиш шартлари; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар. 2.3. Факторинг хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш чоғида мижоз ва банк-молиявий агент тўловчини ушбу битим тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши керак. 2.4. Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда тўловчининг банки банк - молиявий агентга тўлов талабномасининг 2-сон картотекага қабул қилинганини маълум этади. 2.5. Шартнома: тарафларнинг ўзаро келишувига; банк шартнома шартларини бузган тақдирда етказиб берувчининг ташаббусига; етказиб берувчи шартнома шартларини бузган тақдирда банкнинг ташаббусига; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартларга биноан бекор қилиниши мумкин. Бунда тарафлар шартноманинг амал қилишини шартномада белгиланган муддатларда бекор қилиш тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар. 2.6. Шартнома бир тараф томонидан бекор қилинган тақдирда ўзаро даъволар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади. Download 22.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling