Адлия вазирлиги томонидан


БАНКЛАРНИНГ ФАКТОРИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


Download 22.78 Kb.
bet4/4
Sana21.06.2023
Hajmi22.78 Kb.
#1639118
1   2   3   4
Bog'liq
953 Факторинг операцияси

4. БАНКЛАРНИНГ ФАКТОРИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
БЎЙИЧА ҲИСОБИ ВА КЕЙИНГИ НАЗОРАТИ

4.1. Факторинг операциялари ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби хисобварақлар режаси"га (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17) мувофиқ юритилади. (АВ 14.12.2016 й. 953-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


4.2. Факторинг операциялари бўйича тўлов ҳужжатлари ҳисобини юритиш учун банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида 90966-"Харид қилинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" шахсий ҳисобварағи очилади. Ушбу ҳисобварақ дебети бўйича харид қилинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ суммаси акс эттирилади, кредит бўйича эса тўловчилар тўлиқ сўндирган харид қилинган дебиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилади.


4.3. Тарафлар томонидан факторинг (пул талабини бериш) тўғрисидаги шартнома имзоланганидан кейин банк-молиявий агент маблағларни мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига, дисконт суммасини чегирган ҳолда, ўтказишни амалга оширади.


Маблағларни мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига ўтказишни банк мемориал-ордерлар билан амалга оширади, улар икки нусхада расмийлаштирилади. Биринчи нусха ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия операциялари амалга оширилганидан кейин банкнинг кун ҳужжатларига жойлаштирилади, иккинчи нусхаси белгиланган тартибда мижозга юборилади.

4.4. Мижоз ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган барча талабларга риоя этилиши, шунингдек, у томонидан банкка берилган пул талаблари бўйича унинг банк ҳисобварағига бирор-бир сабаблар билан ҳисоблаб ёзилган маблағларни ўз вақтида ўтказиш учун (кейинги банк кунидан кечиктирмай) жавобгардир.


4.5. Факторинг операцияларида мижоз тўлов талабномасининг юқори қисмида штамп қўйиши ёки "Факторинг" деб ёзиб қўйиши ва кредит бўйича банк-молиявий агент факторинг ҳисобварағининг рақамини кўрсатиши керак.


4.6. Факторинг операцияларига хос бўлган юқори даражадаги хатар муносабати билан банклар ҳар ойда Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (2015 йил 14 июль, рўйхат рақами 2696) мувофиқ факторинг операциялари сифатини таснифлашлари шарт. (АВ 14.12.2016 й. 953-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 1999 йил 5 февралда 621-сон билан тасдиқлаган "Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" ўз кучини йўқотади.
Марказий банк раиси Ф.М. Муллажанов
Download 22.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling