Адлия вазирлиги юридик хизмат ходими кутубхонаси
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Қўлланма Меҳнат ДИРЕКТОРЛАР
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
56 Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларида табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бошқа жойларда ҳам ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилиши мумкин. Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас. Қаранг: Меҳнат Кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 50-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сонли «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони 2-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида»ги низом. «Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитларига кўра иш жойларини аттестациялаш методикаси» (рўйхат № 247, 28.05.1996 й.). Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 2-бандида белгиланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling