Адлия вазирлиги юридик хизмат ходими кутубхонаси


ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/70
Sana20.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1037175
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70
Bog'liq
Қўлланма Меҳнат ДИРЕКТОРЛАР

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
57 
Меҳнат таътилини узайтириш тўғрисидаги буйруқдан намуна 
 
 
Б У Й Р У Қ 
 
201__ й. «__» ________
____-сон
_______________ш.
Меҳнат таътилини узайтириш тўғрисида 
1. (Ф.И.Ш.) (касби, лавозими)га меҳнат таътили вақтида давлат ва 
жамоат вазифаларини бажаришга жалб қилинганлиги (меҳнат қобилиятини 
йўқотганлиги) туфайли меҳнат таътилидан тўлиқ фойдалана олмаганлиги 
сабабли, фойдаланилмаган __ иш кунидан иборат меҳнат таътили 201_ йил 
“__” _______дан узайтирилсин (бошқа вақтга кўчирилсин). 
Асос: (Ф.И.Ш.)нинг аризаси, чақирув қоғози (касаллик варақаси ва ҳ.з), ЎзР 
МКнинг 145-моддаси. 
 
Ташкилот раҳбари
_________ 
(имзо)
_______________
(Ф.И.Ш..) 
Буйруқ билан танишдим 
_________ 
(ходим имзоси)
_______________
(Ф.И.Ш..) 
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- 
*Эслатма:
Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш 
ҳуқуқига эгадирлар: 
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; 
ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда; 
йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; 
давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив 
ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса. 
Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб 
чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги 
муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар 
сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай 
қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади. 
Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор 
қилиши шарт. 
Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор 
қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг 
аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади. 
Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ёки давлат ё жамоат вазифаларини бажаришга 
жалб этилганлиги туфайли йиллик таътили бошқа вақтга кўчирилганда,унга бу давр учун иш ҳақи тўланади. 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Меҳнат Кодекснинг 
165-моддаси
.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling