Адлия вазирлиги юридик хизмат ходими кутубхонаси


ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/70
Sana20.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1037175
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70
Bog'liq
Қўлланма Меҳнат ДИРЕКТОРЛАР

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ КУТУБХОНАСИ
58 
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисидаги 
буйруқдан намуна 
 
Б У Й Р У Қ 
201__ й. «__» ________
____-сон
_______________ш.
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида 
1. (Ф.И.Ш.) (касби, лавозими)га оилавий шароитини ҳисобга олган 
ҳолда 201_ йил “__” _______ дан бошлаб __кун муддатга иш ҳаққи 
сақланмаган ҳолда таътил берилсин
.
Асос: (Ф.И.Ш.) нинг аризаси, ЎзР МКнинг 150-моддаси. 
Ташкилот раҳбари
_________ 
(имзо)
_______________
(Ф.И.Ш..) 
Буйруқ билан танишдим 
_________ 
(ходим имзоси)
_______________
(Ф.И.Ш..) 
-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- 
*Эслатма: ЎзР МКнинг 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра 
белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда 
таътил берилади: 
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган 
шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар; 
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар; 
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (
234-модда
); 
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт 
календарь кунга қадар (
232-модда
); 
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси 
шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. 
Мкнинг 254-256 моддаларига асосан эса 
Олий ўқув юртларига кириш
кириш имтиҳонлари 
топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кун
муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб 
келиш вақти бу
ҳисобга кирмайди. 
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига 
материаллар тўплаш учун ўттиз календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. 
Мазкур таътил даврида талабалар ва ўқувчиларга умумий асосларда стипендия тайинланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 
сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби 
тўғрисида»ги низомнинг 1-иловаси («Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар») ва
 
2-
иловаси («Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар»). 



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling