а- АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ БЕВОСИТА ҚЎЗҒАТУВЧИ МОДДАЛАР Мезатон, нафтизин, галазолин. - Мезатон асосан, қон қон томирлардаги а – адренорецепторларни таъсир қилмайди, кўз қорачигини кенгайтиради. Мезатон прессор модда сифатида гипотонияларни даволашда қулланади.
- Норадреналин адреналинга нисбатан қон босимини кучли кўтаради, таъсири давомлироқ бўлади, чунки кимёвий жиҳатдан катехоламинлардан фарқ қилади, катехоламинларни парчалайдиган КОМТ ферментига нисбатан чидамлироқ бўлади. Мазатон ринитларни даволашда ҳамда маҳаллий анестетиклар билан бирга қўлланилади
β -АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ БЕВОСИТА ҚЎЗГАТУВЧИ МОДДАЛАР. β-АДРЕНОМИМЕТИКЛАР Изадрин, алупент, салбутамол - Бу моддалар танлаб β1 ва β2 адренорецепторларни қўзғатиб, асосан юракка, бронхларга ва қон томирларга таъсир кўрсатади. Юрак ва юракнинг ўтказувчан системасидаги β - адренорецепторларни қўзгатиб юрак кучини, уриш тезлигини, атриовентрикуляр ўтказувчан-лигини, автоматизмини оширади. Систолик босим ошади. Қон томирларда жойлашган β2 – адренорецеп-торларни қўзгатиб, уларни кенгайтиради, диастолик босим пасаяди, Четда жойлашган қон томирларнинг умумий қаршилигини пасайтиради, веналар қисқаради. Изадрин юрак мушакларининг кислородга бўлган эқтиёжини ошириши туфайли гиноксия юз бериши мумкин. Изадрин бронхлардаги β - адренорецепторларни қўзғатиб, уларни кенгайтиради. Моддалар алмашинувига адреналинга ўхшаб таъсир кўрсатади, қанд ва эркин ёг кислоталар миқдорини оширади, гипергликемия адреналинга нисбатан камроқ бўлади.
Юрак мушаклари ҳужайраларида креатинфосфат, АТФ, калий миқдори камаяди. Ёш болаларда изадриннинг моддалар алмашинувига таъсири катталарга, айниқса қарияларга нисбатан камроқ бўлади, Янги туғилган чақалоқларда ва эмизикли болаларда катехоламинларнинг қайтадан нейроилар билан қамраб олиниши, МАО ва КОМТ ферментлари фаолияти камроқ бўлиши туфайли изадрин таъсири уларда давомлироқ бўлади. Изадрин бошқа аъзоларда жойлашган β - адренорецепторларни ҳам кўзгатиб, меъда-ичак, бачадон тонусини сусайтиради, скелет мушакларини бўшаштиради, марказий нерв системасини кўзғатади. Изадрин бронхиал астма хуружлари, астмоид бронхитларни, атриовентрикуляр блокларни даволаш учун асосан аэрозол ҳолида ҳамда тил остига таблеткалар шаклида қўлланади. - Юрак мушаклари ҳужайраларида креатинфосфат, АТФ, калий миқдори камаяди. Ёш болаларда изадриннинг моддалар алмашинувига таъсири катталарга, айниқса қарияларга нисбатан камроқ бўлади, Янги туғилган чақалоқларда ва эмизикли болаларда катехоламинларнинг қайтадан нейроилар билан қамраб олиниши, МАО ва КОМТ ферментлари фаолияти камроқ бўлиши туфайли изадрин таъсири уларда давомлироқ бўлади. Изадрин бошқа аъзоларда жойлашган β - адренорецепторларни ҳам кўзгатиб, меъда-ичак, бачадон тонусини сусайтиради, скелет мушакларини бўшаштиради, марказий нерв системасини кўзғатади. Изадрин бронхиал астма хуружлари, астмоид бронхитларни, атриовентрикуляр блокларни даволаш учун асосан аэрозол ҳолида ҳамда тил остига таблеткалар шаклида қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |