Адренорецепторларга таъсир килувчи дори воситалари


Адреналин ва норадреналиннинг адренорецепторларга таъсир механизмлари


Download 479.14 Kb.
bet7/17
Sana30.04.2023
Hajmi479.14 Kb.
#1410537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
tomirlar tonusiga tasir etuvchi dori

Адреналин ва норадреналиннинг адренорецепторларга таъсир механизмлари:

Норадреналин қон босими кескин пасайиб кетганда — қон томирлар қоллапсида қўлланади, кардиоген шок ҳамда қон қуйганда рўй берадиган гемотрансфузион шокларда норадреналин қўллаш ман этилади.

  • Норадреналин қон босими кескин пасайиб кетганда — қон томирлар қоллапсида қўлланади, кардиоген шок ҳамда қон қуйганда рўй берадиган гемотрансфузион шокларда норадреналин қўллаш ман этилади.
  • Норадреналин фақат венага томчилатиб юборилади, огиз орқали юборилса парчаланиб кетади, тери остига юборилса, қон томирларни кескин торайтириб, тўқималарда некроз ҳосил қилиши мумкин. Организмда норадреналиннинг фаоллиги тезда камайиб кетади, қисқа муддат таъсир кўрсатади. Организмда тез парчаланиб, норадреналин ва унинг метаболитлари буйрак орқали организмдан чиқиб кетади. Норадреналин билан даволанганда нохуш асоратлар ҳам учрайди — беморнинг боши огрийди, нафас олиши қийинлашади, болаларда буйрак томирлари торайиб, буйрак етишмовчилиги рўй беради, норадреналин тери остига тушса, некроз юз бериши мумкин.

α-β- АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ БИЛВОСИТА ҚЎЗҒАТУВЧИ МОДДАЛАР

  • Эфедрин гидрохлорид. Алкалоид эфедрин Ephedra ўсимлигидан олинган, бу модда норадреналиннинг везикулалардан ажралишини оширади ҳамда медиаторнинг қайта сўрилишига тўсқинлик қилади — синаптик оралиқда унинг ҳажми, адренорецепторларга таъсири ошиб боради. Шу билан бирга эфедрин адренорецепторларнинг медиаторларга нисбатан сезувчанлигини ҳам оширади.
  • Эфедриннинг асосий таъсири адреналинга ўхшаб кетади. Юрак фаолиятини, қон босимини оширади қорачиқни кенгайтиради, кўз брсимига, аккомодацияга таъсир қилади, скелет мушаклари тонусини, қонда қанд миқдорини оширади. Адреналинга нисбатан таъсири секинроқ бошланади, лекин давомли бўлади. Эфедрин гематоэнцефалик тўсиқдан яхши ўтиб, марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Адреналиндан фарқи: эфедрин оғизда эриб қолади, чунки бу модда фермент моноаминоксидазага чидамли бўлади. Жигарда бир қисми бошқа ферментлар ҳисобидан дезаминланишга учрайди, эфедрин 40 % ўзгармаган ҳолда буйрак орқали организмдан чиқиб кетади. Энтерал ва парентерал йўллар орқали юборилади.

Download 479.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling