β- адренорецепторлар фақат постсинаптик эмас, балки пресинаптикҳам жойлашиши мумкин. Пресинаптик жойлашган - адренорецепторлар норадреналиннинг қайта сўрилишига салбий таъсир кўрсатади. - β- адренорецепторлар фақат постсинаптик эмас, балки пресинаптикҳам жойлашиши мумкин. Пресинаптик жойлашган - адренорецепторлар норадреналиннинг қайта сўрилишига салбий таъсир кўрсатади.
- Адренорецепторларга таъсир этувчи фармакологик моддалар тўғридан-тўғри адренорецепторларга ҳамда медиатор — норадреналин ҳосил бўлишига, сақланишига, парчаланишига, яъни бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар адреномиметик, адренорецепторларни фалажловчи моддалар — адреноблокаторлар (адренолитик) деб аталади.
Адренорецепторларга таъсир этувчи моддалар икки гуруҳга бўлинади. - I. Адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар.
- II. Адренорецепторларни фалажловчи моддалар.
- Адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар 4 турга бўлинади:
- 1. Бевосита а- ва β- адренорцепторларни қўзгатувчи моддалар: дефедрин
- 2. Билвосита а- ва β - адренорецепторларни кўзғатувчи моддалар: нафтизин
- 3. Асосан бевосита а- адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар: адреналин, фетанол, эфедрин
- 4. Асосан бевосита β- адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар: изадрин, фенотерол, салбутамол
- Адренорецепторларни фалажловчи моддалар ҳам ўз ҳолига 4 турга бўлинади:
- 1. Бевосита а- адренорецепторларни фалажловчи моддалар:
- фенталамин, тропофен, прозазин
- 2. Бевосита β- адренорецепторларни фалажловчи моддалар: анаприллин, оксипринолол, метапрололол, лобеталол, октадин, резерпин
- 3. Бевосита а ва β- адренорецепторларни фалажловчи моддалар.
- 4. Билвосита a ва β- адренорецеиторларни фалажловчи моддалар.
АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ ҚЎЗҒАТУВЧИ МОДДАЛАР. АДРЕНОМИМЕТИКЛАР a, β — АДРЕНОРЕЦЕПТОРЛАРНИ БЕВОСИТА КЎЗҒАТУВЧИ МОДДАЛАР Адреналин гидрохлорид, норадреналин гидротартрат
Do'stlaringiz bilan baham: |