Adti davolash fakulteti 402-guruh talabasi umarov nazirjonning harbiy epidemiologiya fanidan tayyorlagan mustaqil ish taqdimoti

Казарма ичидаги жойлар ва теварак атрофдаги ҳудудларни профилактик дезинфекция қилиш мунтазам равишда фаррошлар, рота бўйича навбатчилар ва аҳён-аҳёнда бутун шахсий таркиб томонидан ўтказилади

Download 28.31 Kb.
bet3/7
Sana21.06.2023
Hajmi28.31 Kb.
#1639595
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
T.M.I

Казарма ичидаги жойлар ва теварак атрофдаги ҳудудларни профилактик дезинфекция қилиш мунтазам равишда фаррошлар, рота бўйича навбатчилар ва аҳён-аҳёнда бутун шахсий таркиб томонидан ўтказилади.

Ошхона ва умумий овқатланиш залларида зарарсизлантириш ишларини суткалик наряд ва ошпазлар амалга оширадилар, тиббий пунктда эса – тиббий пункт бўйича навбатчи бажаради.

Ошхона ва умумий овқатланиш залларида зарарсизлантириш ишларини суткалик наряд ва ошпазлар амалга оширадилар, тиббий пунктда эса – тиббий пункт бўйича навбатчи бажаради.

Хоналарни ва ҳудудни йиғиштириш, дезинфекция ўтказиш ишларига тегишлича навбатчилар (рота бўйича, ошхона, ҳаммом ва б.) ва полк бўйича навбатчи ходимлар жавобгардирлар.

Профилактик дезинфекцияни қисмларда вақти-вақти билан штатдаги санитар инструктор-дезинфекторлар ҳам, улар йўқ жойларда эса санитар инструкторлар, санитарлар ва штатсиз дезинфекторлар ўтказадилар. Тиббий хизмат бошлиғига штатсиз дезинфекторларни танлаш ва уларни зарарсизлантириш ишлари бўйича тайёрлаш вазифаси юклатилади.

Стационарларда жорий ва якуний дезинфекцияни ўтказишни штатдаги санитар-дезинфекторлар ёки махсус тайёргарликдан ўтган ҳамширалар амалга оширадилар, бўлинмалар ва ҳудудларда эса штатдаги ва штатда бўлмаган дезинфекторлар ўтказадилар.

Дезинфекция ўтказиш ишлари устидан услубий раҳбарлик санитария-эпидемиология муассасалари зиммасига юклатилади, улар, шунингдек, ўтказилган чора-тадбирларнинг сифатини, дезинфекцион техникалар, аппаратлар ва дезинфекцион воситаларни тўғри қўллаш ва сақланишини ҳам назорат қилиб борадилар.

Ҳарбий дезинсекция

Бу юқумли касаллик қўзғатувчиларини ташувчи ҳашарот ва паразитларни армия ва ҳарбий денгиз флоти қисмлари ва қўшилмалари орасида йўқотиш, шунингдек, қўшин шахсий таркибини ҳимоя қилиш мақсадида тиббий ўчоқларни ҳам бартараф этиш чора-тадбирларидир.

Download 28.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling