Adti davolash fakulteti 402-guruh talabasi umarov nazirjonning harbiy epidemiologiya fanidan tayyorlagan mustaqil ish taqdimoti

Download 28.31 Kb.
bet5/7
Sana21.06.2023
Hajmi28.31 Kb.
#1639595
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
T.M.I

Санитария ишлови бериш

Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш тизимида шахсий таркибни ҳаммомларда ювинишларини ва бир вақтнинг ўзида кийим-кечакларини дезинфекция, дезинсекция қилишни ёки кийимларни алмаштиришни кўзда тутади, зарур бўлса яшаш жойларида ҳам дезинфекция, дезинсекция ўтказади. Дала типидаги санитар пропускниклар палаткалар (УСТ-56 ва УСБ-56ларда) ичида ташкил қилинади ва дезинфекцияловчи – душ қурилмалари қўлланилади.

Бактериологик қурол ўчоғида зарарсизлантириш ишлари

Бактериологик қурол ўчоғида зарарсизлантириш ишлари кўп томонлама эпидемик ўчоқларда ўтказилувчи дезинфекциядан фарқ қилади. Бактериологик қурол ўчоғида жуда катта ҳудудларнинг (унда жойлашган қўшинлар шахсий таркиби, ҳарбий буюмлар ва жиҳозлар, сув манбалари, ҳайвонлар ва бўғимоёқлилар билан бирга) зарарланиши рўй беради. Баъзан кутилмаган даражада объектлар ва жойларнинг барча мавжуд микроорганизмлар билан, шу қатори ўта хавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари ва спора ҳосил қилувчи микроорганизмлар билан зарарланиши рўй беради.

Зарарланишнинг қиш вақтида рўй бериши, бундан ташқари, қўшинларнинг жангавор ҳаракатлари авж олган даврда зарарланиш бўлиши, шунингдек, ташқи муҳитга нисбатан сунъий равишда чидамлилиги орттирилган қўзғатувчиларнинг қўлланилиши ҳам жуда катта аҳамият касб этади. Буларнинг бари зарарсизлантириш ишларини бошқачароқ тарзда ташкил этишни, бунинг учун эса бутун шахсий таркибни, турли хизмат ва турли хил қўшинларни ҳам бу ишларга сафарбар қилинишини, юқори иш унумига эга бўлган техникалар, самаралидезинфекцион воситалар ва дезинфекция усулларини қўлланилишни талаб этади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling