Advocate-islamov


Илова: ордер нусхаси. Ҳимоячи: М.Ў.Саидмуратов


Download 51.48 Kb.
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi51.48 Kb.
#1797282
1   2   3
Bog'liq
илтимоснома (2)

Илова: ордер нусхаси.
Ҳимоячи: М.Ў.Саидмуратов

24.10.2023 йил


ЖИБ Шовот тумани суди раисига

ADVOCATE-ISLAMOV” адвокатлик бюроси раҳбари У.Б.Исламов томонидан


И Л Т И М О С Н О М А
Ҳимоям остидаги Ш.Ашировга нисбатан ЖИБ Шовот тумани суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Ушбу жиноят иши бўйича номига кредит олинганлиги кўрсатилган фуқароларни кредит олиш жараёнида банкда қўлёзма равишда ёзилган тилхатлари мавжуд бўлиб, ушбу тилхатлар дастлабки тергов органи томонидан олиниб ишга қўшиш чоралари кўрилмаган.
Ваҳоланки, ушбу тилхатлар иш ҳолатлари бўйича қонуний асосли ва адолатли тўхтамга келиш учун муҳим далилий аҳамиятга эга.
Шу сабабли, ушбу жиноят иши бўйича номига кредит олинганлиги кўрсатилган фуқароларни кредит олиш жараёнида банкда қўлёзма равишда ёзган тилхатларини олиб,ЖПК талаблари асосида кўздан кечириб, жиноят ишига қўшишингизни сўрайман.
Ҳимоячи: У.Б.Исламов

19.10.2023 йил


ADVOCATE-ISLAMOV” адвокатлик бюроси раҳбари У.Б.Исламов томонидан


И Л Т И М О С Н О М А
Ҳимоям остидаги Ш.Ашировга нисбатан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унда “гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалар ёрдамида ўз хисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки ўзга шаклда қайд этиш”-ҳуқуқи мавжудлиги белгилаб қўйилган.
Бу ерда гап ҳуқуқ ҳақида кетмоқда, шу сабабли бу мухокама қилинадиган яъни рад қилиш ёки қаноатлантириш мухокама қилинадиган ҳолат деб ўйламайман.
Юқоридагиларга кўра, Сиздан ЖПКнинг 53-моддасига асосан ҳимоям остида бўлган Ш.Аширов билан боғлик барча ўтказилган терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари ҳужжатлари билан таништириб, улардан нусхалар беришингизни сўрайман.

Download 51.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling