Advocate-islamov


Download 51.48 Kb.
bet1/3
Sana03.12.2023
Hajmi51.48 Kb.
#1797282
  1   2   3
Bog'liq
илтимоснома (2)


ЖИБ Шовот тумани суди раисига

ADVOCATE-ISLAMOV” адвокатлик бюроси раҳбари У.Б.Исламов томонидан


И Л Т И М О С Н О М А
Ҳимоям остидаги Ш.Ашировга нисбатан ЖИБ Шовот тумани суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Ушбу илтимоснома орқали Сиздан жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар ҳозирги кунда қанча миқдорни ташкил қилишини аниқлаш мақсадида, жиноят иши бўйича Ш.Аширов айбига қўйилган кредит шартномаларининг ҳозирги кун ҳолати қандай эканлигини аниқлаш мақсадида фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган банк вакилларига топшириқ бериб, улар қайси кредит шартномалари юзасидан даъво қилаётганликлари, ҳар битта кредит шартномаси бўйича қанча миқдорда кредит ажратилганлиги ва ҳозирги кунда қанча миқдорда қарздорлик борлиги ҳақида батафсил ёзма маълумот олиб ишга қўшишингизни сўрайман.
Ҳимоячи: У.Б.Исламов

19.10.2023 йил


Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчисига

LUCKY-ISLAMOV” адвокатлик бюроси раҳбари М.Ў.Саидмуратов томонидан


И Л Т И М О С Н О М А
Ҳимоям остидаги Х.Шомуратовга нисбатан Шовот тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши қўзғатилган пайтда Х.Шомуратовга нисбатан қўзғатилмаган, аксинча бошқа шахсга нисбатан қўзғатилган.
Бундан ташқари, Х.Шомуратов 24.10.2023 йилда ишда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, шунга қадар гувоҳ мақомида бўлган.
Унга ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмида назарда тутилган зарарларни тўлиқ қоплаш оқибатлари тушунтирилмаган, шу кунга қадар етказилган зарарларни қоплаши лозимлиги, акс ҳолда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай баённома тузилмаган.
Шу сабабли, Х.Шомуратовга нисбатан “ушлаб туриш” мажбурлов чорасини ҳамда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлламасдан, етказилган моддий зарарларни қоплаши учун Терговнинг Депозит ҳисоб рақамига тўлов амалга ошириши учун камида 24 соат вақт берилишини, етказилган моддий зарарларни қоплаш оқибатлари тушунтирилиб бу ҳақда баённома тузилишини сўрайман.



Download 51.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling