Жиб жиззах шаҳар раисига


Download 28.55 Kb.
bet1/4
Sana03.03.2023
Hajmi28.55 Kb.
#1243523
  1   2   3   4
Bog'liq
Д.Мукаррамов Даъво ариза МОДДИЙ зарарга





ЖИБ Жиззах шаҳар раисига



Даъвогар:

Мукаррамов Даврон Сиддиқович
Манзил: Пахтакор тумани, Дўстлик МФЙ, Саноат кўчаси, 27/3-уй
Тел: +99897-793-82-00



Жавобгар:

Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси
Манзили: Жиззах шахри, Алишер Навоий кўчаси 2-уй
Тел:( 0-372) 226-92-15

ДАЪВО А Р И 3 А


(қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлик натижасида етказилган мулкий зарарни ундириш ҳақида)

Мен, Ш.Рашидов прокуатурасининг терговчисининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига кўра 2021 йил 27 август куни ушланиб, 2021 йил август ойининг 28 куни Ш.Рашидов туман судининг ажримига кўра “қамоққа олиш тарзи”даги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судов ҳайъати апелляция инстанциясинингёпиқ суд мажлиси 2021 йил август ойининг 31 куни соат 16дан 10 дақиқа ўтганда ўз биносида ўтказилган суд ажримига кўра “қамоққа олиш тарзида”ги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган.
Менга нисбатан 2021 йилнинг 26 июлдан 2021 йил 25 октябргача Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилиб Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекснинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 1841-моддаси ва 209-моддаси 2-қисми “а”банди билан айбланиб иш судга ўтказилган.
Шундан кейин 2021 йил декабр ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг ажримига кўра “қамоққа олиш тарзи”даги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб очиққа чиққанман.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 25 мартдаги хукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 1841-моддасининг 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 2 ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖК нинг 62-моддаси тартибида ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 3 ой 21 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 25 мартдаги хукми, Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 июндаги ажрими кўра Мукаррамов Даврон Сиддиқовичга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Менинг суд хукми ва ажримидан норози бўлиб Олий судга кассация тартибида мурожаат қилиб жиноят иши қайта кўрилиб Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 25 октябрдаги ажримига кўра, мен Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳукмининг Мукаррамов Даврон Сиддиқович ва Файзиев Базарбой Кошиновични айблашга оид қисми ва уларга нисбатан чиқарилган Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 17 июндаги ажрими бекор қилиниб, Мукаррамов Даврон Сиддиқович Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисминнинг “а” банди, 1841-моддасининг 1-қисми ва 209-моддасининг 1-қисми билан айбсиз деб топилиб, жиноят ишининг унга оид қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1,3-бандларига асосан тугатилиб, оқланганман.

Download 28.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling